Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИККИНЧИ ЖАҳОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН ЮБИЛЕЙ МЕДАЛИ

2015 йил 9 майда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари – 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб равишда ва иззат-икром билан шарафлаш мақсадида Президентнинг 19.02.2015 йилдаги ПФ-4704-сон Фармони билан Ғалабанинг 70 йиллиги шарафига «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди.

Эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – «1941–1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун» ва «Япония устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари мукофотланадилар. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган, шу жумладан, «1941–1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун», «Меҳнатдаги жасорати учун», «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медалларига ёки 1941–1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

Президентнинг Фармони билан «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи тасдиқланди.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига эсдалик юбилей медалини топшириш Президент номидан – мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари томонидан маҳаллий ҳарбий бошқарма органларининг, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашларининг иштирокида тантанали вазиятда амалга оширилади.

 

ДЕПОЗИТ ҳИСОБВАРАқЛАРИ ОЧИШ ТАОМИЛИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

Марказий банк Бошқарувининг қарори (АВ томонидан 9.02.2015 йилда 1948-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Белгиланишича, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно (илгари фақат асосий ҳисобварақдан берилар эди).

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ барча юридик шахслар – ЎзР резидентлари ва норезидентлари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка нотариал тасдиқлашларсиз имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим қилинади. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда ҳам ҳисобварақ эгаси янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани нотариал тасдиқлашларсиз тақдим қилади. Тегишинча, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча шакллари янгиланди.

Бундан ташқари, энди тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар статистика органлари томонидан берилган Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этишлари шарт эмас.

Белгиланишича, нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) тугатилаётганда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақчада бош бухгалтернинг имзоси талаб қилинмайди.

Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилиши мумкинлиги белгиланди.

Юридик шахслар 6 ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари — 3 ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда (деҳқон ва фермер хўжаликлари, ННТлар бундан мустасно), банклар 3 кунлик муддат ичида бундай корхоналар ҳақида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига тегишли чоралар кўриш учун ахборот беришлари шарт. Илгари нодавлат нотижорат ташкилотлари истисно этилганлар рўйхатида мавжуд эмас эди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 16.02.2015 йилдаги 6 (662)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

БАНКДА ҳИСОБ СИЁСАТИ БўЛИШИ КЕРАК

Марказий банк Бошқарувининг қарори (АВ томонидан 9.02.2015 йилда 1834-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, минибанк ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш ҳамда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тикиш ва сақлаш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозимлиги белгиланди. Илгари банклар томонидан ички бухгалтерия ҳужжатлаpини юритиш тартибини ишлаб чиқилиши мумкинлиги назарда тутилган эди.

Шунингдек, йўриқнома бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари банк раҳбари томонидан тасдиқлангунига қадар бош бухгалтер томонидан белгилаб берилиши ҳақидаги норма билан аниқлаштирилди.

Илгари битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақларини юритувчи битта бухгалтерия ходимига мазкур субъектнинг чет эл валютасида очилган ҳисобварақларини юритишга рухсат берилмасди. Энди эса битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақлари (шу жумладан валюта ҳисобварақлари) битта бухгалтерия ходимига бириктирилади. Бироқ мазкур субъектнинг чет эл валютасида очилган ҳисобварақлари бошқа ходим томонидан юритилиши мумкин. Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш китоби қўлда ёки дастурий равишда юритилади (илгари дастурий равишда юритилиб, қўлда махсус дафтарда қайд этиб борилар эди).

Бундан ташқари, Йўриқномадан иш ҳақидан ЖШДС, ШЖБПҲга мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари тақдим этилмаган ҳолларда нақд пул олиш учун чеклар банклар томонидан ижрога қабул қилинмаслиги ҳақидаги норма чиқариб ташланди.

Йўриқномага бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 16.02.2015 йилдаги 6 (662)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ТўЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИ УЧУН МУРОЖААТ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА қАБУЛ қИЛИНАДИ

Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 11.02.2015 йилда 1986-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари ўз савдо ва хизмат кўрсатиш объектига ўрнатиш учун тўлов терминалларини ажратиш бўйича ёки ўзида мавжуд бўлган тўлов терминалларига дастурий таъминотни ўрнатиш (банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланиш) юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Шунингдек тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари бу ҳақда солиқ органига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши шарт.

Ушбу ўзгартиришлар Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (15.04.2014 йилдаги ПҚ–2164-сон) мувофиқ киритилганлигини ҳисобга олган ҳолда, электрон шаклда мурожаат қилиш Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали амалга оширилади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 16.02.2015 йилдаги 6 (662)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристларимиз

Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 2680 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика