Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Олий суд пленумида

Суд иш юритуви: акт кенг жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

 

Олий суд раиси Ш.Ғозиев бошқарган мажлисда мамлакатимизда миллий қонунчилик асослари инсон манфаатларига мос тарзда такомиллашиб бораётгани таъкидланди. Замон талабидан келиб чиқиб қонунчиликнинг сифати ва таъсирчанлигини оширишга оид изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда Олий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда суд-ҳуқуқ тизимини, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришга доир қатор қонун лойиҳалари тайёрланмоқда ва тегишли тартибда парламент муҳокамасига киритилмоқда.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Маълумки, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига интерактив хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш билан бирга судларда иш юритиш самарадорлигини ҳам ошираётир. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 2 августдаги «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид қарорлари муҳим дастуриламал бўлди.

Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «E-Sud» тажрибавий лойиҳаси йўлга қўйилиб, унда электрон шаклда судга мурожаат қилиш ва қарор нусхалари, суд чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни электрон юбориш имкониятлари муваффақиятли синовдан ўтди.

Аммо амалдаги фуқаролик процессуал қонунчилигида судлар фаолиятида замонавий электрон воситалардан фойдаланишга оид нормалар мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб электрон шаклда судларга мурожаат қилиш ва иш юритиш тартибини жорий этиш бўйича «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда Фуқаролик процессуал кодексининг айрим моддаларига фуқаролик ишлари бўйича судга электрон шаклда мурожаат қилиш имкони ҳамда суд чақирув қоғозлари, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларни электрон шаклда юборишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Пленум йиғилишида судларга электрон тарзда мурожаат қилиш тартиби жорий этилаётганлиги муносабати билан ҳамда фуқаролик суд иш юритувини янада такомиллаштириш, суд чиқимларини камайтириш, судни ўзига хос бўлмаган функциялардан халос этиш мақсадида Фуқаролик процессуал кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳам мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Жумладан, Кодексга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда жавобгарларнинг сонига қараб ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхаларини судга юборишни бекор қилиш, шу билан бирга суднинг ушбу ҳужжатларни тарафларга қайта юбориш функцияларини чиқариб ташлаш, даъвогарга судга ариза ва аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини бошқа томонга юбориш (топшириш) ҳамда буни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этиш мажбурияти юклаш кўзда тутилмоқда.

Мажлисда Фуқаролик процессуал кодексига мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд иш юритувини янада демократлаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди. Ўз навбатида бу процесс иштирокчилари харажатлари ва суд чиқимларини камайтиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоялашга замин яратади.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1718 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика