Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Кредит олиш пулни шамолга совуриш дегани эмас

Мирзо Улуғбек туманидаги «Жоин Проперти-Менежмент» ХУМШ аъзоси:

– 2013 йилнинг ноябрида ширкатимиз томни таъмирлаш учун «Ипак йўли» банкининг Мирзо Улуғбек филиалидан 15,5 млн сўм миқдорида кредит олган эди. Чирчиқ шаҳридаги «Виртекс Чирчиқ Қурилиш» МЧЖ билан шартнома тузилди. Таъмирлаш ишлари ўтказилиши биланоқ... томдан шариллаб чакка ўтди. Кредит олишда, шунингдек уни ўзлаштириш борасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилган кўринади. Негаки, кредит олиш тўғрисида умумий йиғилиш ўтказилмади. Пудрат ташкилоти танлов асосида танланмади. Шартномада кафолат муддати, пудратчининг манзили кўрсатилмаган. Натижада қарз маблағлари самарасиз сарфланди, биз эса бугунги кунга қадар чакка ўтаётган томни тузатиш учун олинган кредитни узиш билан оворамиз. Олинган қарз маблағлари доирасида ишлар сифатсиз бажарилганлиги учун ким жавоб беради?

 

– Имтиёзли кредит олиш имконияти уй-жой фонди давлат томонидан муносиб даражада қўллаб-қувватлаётганлиги ифодаси бўлиб, бу имкониятдан ширкатлар имкон қадар кенгроқ фойдаланмоқлари лозим. Авваллари улар серчиқим капитал таъмирлаш ишлари учун йиллаб пул тўплашга мажбур эдилар. Эндиликда олинган кредит маблағлари самарали, унумли ишлаши жуда-жуда муҳимдир. Бу лойиҳага жалб этилган тарафларнинг ҳаммасига – банк, ХУМШ бошқаруви, ширкат аъзолари, пудрат ташкилотига боғлиқдир.

Бундай вазиятлар қонун ҳужжатларида қай йўсинда тартибга солинади? Ширкат бошқаруви уй аҳлига кредит олиш заруратини олдиндан тушунтириши, уларнинг розилигини олиши керак. Негаки, жой мулкдорлари қарз қайтарилишини ўз бадаллари билан таъминлайдилар. Ширкатда умумий йиғилиш ўтказилмабди. Ҳолбуки, кредит олиш ҳақидаги қарор шундай йиғилишда қабул қилинмоғи лозим (Қонуннинг 19-моддаси). Ширкат бошқаруви ана шу йиғилишга қарзни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни, шу жумладан мажбурий бадал миқдорини ошириш эҳтимоли асосларини тайёр қилган ҳолда келиши керак эди. Қонуннинг 25-моддасида белгилаб қўйилишича, ширкат бошқаруви умумий мол-мулкни таъмирлашда буюртмачи вазифасини бажаради, пудратчиларни танлов асосида танлайди, танлов ғолиби билан шартнома тузади. Аммо бу ерда ундай қилинмаган. Ширкат бошқаруви тузилган шартномаларга мувофиқ таъмирлаш ишлари ташкил этилиши учун, шу жумладан уларнинг ижроси сифати учун жавоб беради. Амалда эса, ширкат бошқаруви пудратчи билан кафолат муддатидек муҳим шарт ифода топмаган, юридик манзил кўрсатилмаган шартнома тузган, ХУМШ раиси эса, уни имзолаган.

Кредит расмийлаштирган банк ходимлари ҳам, қонун ҳужжатларининг айрим талабларини бажармаганлар. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (Марказий банкнинг АВ томонидан 18.04.2002 йилда 1126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан буён матнда 1126-сон Низом деб юритилади) талабига мувофиқ улар жой мулкдорлари умумий йиғилиши баённомасисиз кредит олиш зарурлиги тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиб олишга ҳақли эмас (1126-сон Низомнинг 8-банди). Банк капитал таъмирлашни молиялаштириш ширкат банкка ХУМШ билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган шартномани тақдим этганидан кейингина амалга оширилажаги муносабати билан ХУМШ ва пудратчи ўртасидаги шартнома талаб даражасида расмийлаштирилишини назорат қилмоғи жоиз эди (1126-сон Низомнинг 16-банди). Заёмни ўзлаштириш жараёнида банк вазиятни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради. У ажратилган кредит самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини ўрганиб бормоғи керак (1126-сон Низомнинг 19-банди).

Энди чакка ўтаётган том масаласида. Пудратчига камчиликларни бартараф этиш талабини қўймоқ лозим. Тошкент вилоят ҳокимлигининг юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш бўлимига ёки «Ипак йўли» банки филиалига мурожаат қилиб, ўша пудратчини топиш мумкин. Мабодо келишилган иш бажарилмаса, масалани суд тартибида ҳал қилмоқ керак. 

Прочитано: 2319 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика