Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Йўлка кимники бўлса, уни ўша таъмирлайди

Мирзо Улуғбек туманида яшовчилардан бир гуруҳи:

– Кўп қаватли уйимиз атрофидаги йўлкаларга қараб бўлмайди. Кўпдан буён таъмирланмаган, ўйдим-чуқур бўлиб ётибди. Умуман бундай йўлкалар таъмирланиши учун ким жавобгар?

 

– Ширкат уйга туташ ҳудудда жойлашган йўлкалар ҳолати учун жавоб беради. Шу уйда яшайдиганлар йўлкаларни тартибга келтириш зарурлиги хусусида қарор қабул қилишлари мумкин. Улар йиллик умумий йиғилишда таъмирлаш ишларини режалаштиришлари, харажатларни ҳисоблаб кўришлари керак. Бугунги кунда кўп қаватли уйлар атрофидаги ўйдим-чуқур йўлкаларнинг мавжудлигини муайян бир ХУМШга тегишли муаммо деб бўлмайди. Бу тураржой даҳаларининг аксариятида жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шу сабабли 2015 йилда тижорат банклари ширкатларга йўлкаларни таъмирлаш учун имтиёзли кредитлар берадиган бўлди.

Прочитано: 1754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика