Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Иссиқлик тармоғи боғламаси ширкатга қарайди

Шайхонтоҳур тумани Марказ-12 мавзесидаги «Ҳаётли Коммуналчи» ХУМШ раиси:

– Яқин-яқинларгача иссиқлик тармоғи боғламалари таъминоти учун жавобгарлик иссиқлик таъминоти ташкилотлари зиммасида эди. Айтишларича, энди бу масъулият ширкатлар гарданига ўтказилган эмиш. Аммо иссиқлик тармоғи боғламалари таъминоти жиддий ва анчагина серчиқим иш-ку?!.

 

– Энг аввало, Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директорининг АВ томонидан 27.02.2007 йилда 1659-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин матнда 1659-сон Низом деб юритилади) кўра иссиқлик пунктлари таъминоти, асралиши учун жавобгарлик иссиқлик таъминоти ташкилотлари зиммасига юклатилган эди. Аммо бу ҳужжат ишламади. Иссиқлик таъминотчиларининг фикрича, мазкур Низом норматив ҳужжатларга зид, уни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш талаб этилар эди. Қоидаларда белгиланишича, иссиқлик тармоғи баланс мансублиги ва фойдаланиш жавобгарлиги бўлиниш чегараси кўп квартирали уйнинг цоколь қисмидир (64-банд). Хуллас, ҳужжатда иссиқлик тармоғи боғламалари таъминоти учун ширкатлар жавоб бериши аниқ қилиб ёзиб қўйилибди. Улар бу боғламаларга ўз кучлари билан хизмат кўрсатишлари ёки шартнома бўйича ана шу хизматларни профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга буюртиришлари мумкин.

Прочитано: 1397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика