Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Нажот излаб қўнғироқ қилинганда...

Тошкент хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади) икки соатга мўлжаллаб ўтказган бевосита мулоқот кун бўйи давом этди. Қўнғироқ қилиб, боғлана олмаганлар жамоат ташкилотининг офисига келишди. Қўнғироқ қилганлардан бири «Нажоткорларга боғландимми, ёрдам берсангиз...» дейишгача бориб етди. Уй-жой ва коммунал хўжалигига тааллуқли саволларга жавоб берган «нажоткорлар» Уюшма раиси Алишер НАБИЕВ, бош мутахассис Раиса ЛИ ва бош муҳандис Рустам ПЎЛАТОВ бўлди.

«Норма маслаҳатчи» анъанага кўра, квартира эгаларининг мутасаддилар билан мулоқотини ахборот бобида қўллаб-қувватлаб турди.

 

Ҳар сафар бундай тадбирда уй-жойлардаги, ХУМШлардаги аҳвол, қолаверса жой мулкдорларининг фаоллиги даражаси кўзгудагидек акс этади. Бевосита мулоқот улар учун мутахассислардан керакли маслаҳат олишнинг яхши имконияти ҳамдир. Уюшма раҳбарлари учун бу тадбир ишдаги «заиф бўғин»ни аниқлаш, ишни шу йўналишда тўғри ўзанга солиш имконини беради. Улар тушаётган мурожаатлар бўйича жойларга бориб, аҳволни ўрганиш асосида ХУМШлар фаолияти мониторингини амалга оширадилар ҳам.

Бу сафар ҳам «раисимизнинг ковушини тўғрилаб юборинг», «бизга ЖЭКни қайтаринг», «бу гапларнинг ҳаммаси сафсата», «бадаллар кўтарилиб бормоқда – жиловлайдиган борми ўзи?» қабилидаги одатий гаплар ҳам бўлди, албатта. Одамлар зўр бериб келиб кўришни, кимларнидир жазолаш ёки ишдан олишни, буйруқ беришни талаб қилишар эди. Ширкатни ЖЭК деганлар ҳам бўлди. Улар ширкат қандай аталишини, унга ким бошчилик қилаётганини мутлақо билмайдилар. Уйга хизмат кўрсатилиши учун давлат жавоб беради, деган гапда туриб олиб, улар умумий мол-мулк таъминоти учун ҳақ тўлашдан бўйин товлаган ҳолда серчиқим ишлар бажарилишини талаб қилишдан сира тортинмайдилар. Уюшманинг уй борасидаги муаммоларни хотиржам гаплашиб олайлик деган таклифига унамай, ўз телефон рақамларини, ҳатто фамилияларини айтмай таклифни рад этдилар, қўшнилари тутуруқсиз одам эканлигини айтиб, уларни бир жойга жамлаб бўлмайди деган гапни рўкач қилдилар. Буларнинг ҳаммаси кўп қаватли уйда яшайдиганлар билан маърифий ишлар олиб боришга эътибор қаратиш зарурлигидан далолат беради.

Яхшиямки, бевосита мулоқотда одамларнинг масалани туб илдизи билан тушунишга интилаётганини, яхшилик йўлини излаётганини намойиш этувчи жиддий ёндашув устунлик қилди. Телефон орқали энг кўп сўралган савол «ХУМШ таркибидан қандай қилиб чиқиш ва бир уйдан ташкил топган ширкат тузиш мумкин?» деган савол бўлди. Буни ҳам тамойилга йўйиш мумкин. Бир неча йил муқаддам катта ширкатларни ялписига «майдалаб», бир уйдан ташкил топган ширкатларга айлантириш ҳаракати бошланган эди. Энди бўлса, кутилмаганда бир уйдан ташкил топган ширкатларни катта ширкатларга бирлаштириш йўлига ўтишмоқда. Экспертлар буни ташвишли белги деб қарамоқдалар. Зотан, бир уйдан ташкил топган ширкат ўз-ўзини бошқариш маъносида бағоят самаралидир. Катта тузилмалар таркибида қайси бир босқичда уларнинг жон сақлаши эҳтимол осондир. Ёки тажриба, ғайратчан етакчи, ташаббус, кенг хабардорлик йўқлиги таъсири билингандир. Бугунги кунда квартира эгалари яна катта ХУМШ таркибидан чиқиб, бир уйдан ташкил топган ширкатлар барпо этмоқдалар. Катта ширкатларга муваффақиятсиз чиққан амалиёт деб қаралиб, бир уйли ширкатларнинг афзаллиги уларда хизматларни бошқарувчи компанияларга буюртириш имкониятининг борлигида, деб эътироф этилади. Қизиғи шундаки, уйга ўз кучи билан хизмат кўрсатаётган ХУМШларгина ўз муаммолари билан мурожаат этишди.

Уй-жой сиёсати устуворликларидан бири ХУМШларга имтиёзли кредитлар берилишидир. Бундай кредитлар капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўпларга ёрдам берди. Бевосита мулоқот асносида шу мавзудаги саволлар ижобий бўлмади: кредит маблағларидан самарали фойдаланилмаганлиги, кредитларни расмийлаштириш ва ўзлаштиришда қонун ҳужжатлари бузилганлиги айтилди, холос. Мурожаатларга қараганда, одамлар ўз ширкатларининг ишини тафтиш комиссиялари орқали жадалроқ назорат қилишга ўтишган. Иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатишни қай тартибда йўлга қўйиш, ҳудудни янада ободонлаштириш, мажбурий бадал миқдорини ҳисоблаб чиқиш, қайта ҳисоб-китоб қилиш имкониятидан тўғри фойдаланиш сингари масалалар кўпчиликни қизиқтирар экан. Қуйида бевосита мулоқот пайтида кўтарилган энг долзарб масалалар келтирилмоқда. 

Прочитано: 2032 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика