Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Мозийга қайтиб...

Учтепа туманининг Чилонзор-15 мавзесидаги «Бекобод Сервис» ХУМШ:

– Яхшиси, бизга ЖЭКларни қайтариб беринг. Улар борлигида тартиб яхшироқ эди. Ширкатимиз раиси ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди, арзларга эътибор қилмайди ҳам. Бадал киритишни тўхтатиб қўя қолдик – бунақа ширкат керак эмас бизларга.

 

– У ҳолда квартирангизни давлатга қайтаришингизга тўғри келади. Розимисиз? Бошқача бўлиши мумкинмас – квартираларимиз хусусийлаштирилгунга қадар давлатга қарашли эди. Биз ижарачи рутбасида бўлганимиз сабабли, уларни тасарруф эта олмасдик. Давлат ЖЭКлар орқали уйларнинг таъминоти, асралиши ҳақида ғамхўрлик қиларди. Квартирада яшайдиганлар ҳеч нарсага жавоб бермас, масаланинг моҳиятига чуқурроқ кириб ҳам бормас эди. Негаки, улар жой эгаси эмасди. Квартирани хусусийлаштиргач, унинг мулкдорига айландилар. Айни бир вақтда умумий улушли мулк ҳуқуқига эга бўлдилар ва унинг таъминотини биргаликда, ўз ҳисобларидан амалга оширадиган бўлдилар. Ширкат айни шунинг учун ҳам тузилади. Уй аҳли умумий йиғилишларда ўзлари яшайдиган уйни қай йўсинда бошқариш, уй яхши бўлиши учун қанақа ишларни амалга ошириш масалаларини, бундай ишлар қанчага тушишини ва уларни ким бажаришини биргаликда ҳал этишлари ва келишиб олишлари лозим. Бордию, бадал тўлашни тўхтатиб қўйган бўлсангиз, ширкат сиз яшайдиган уйни қайси маблағлар ҳисобидан тартибга келтиради – уйлаб кўрдингизми ҳеч? Мабодо, ўз ширкатингиз ўзингизга маъқул бўлмаётган бўлса, қонун ҳужжатларига кўра муаммони ҳал этиш вариантлари ўз ихтиёрингизда. Уйдаги жой мулкдорлари йиғилишиб ширкат бошқарувини, раисини қайта сайлаши, уйни катта ХУМШ таркибидан чиқариб, мустақил ширкат ташкил этиши мумкин.

Иш амалий ҳаракатлар қиладиган босқичга келганда, кўпинча одамларда мазкур уйда бирон-бир нарсани ўзгартириш иштиёқи йўқолади. Ўзингиз яшайдиган уйни, ишонаверинг, ўзингиздан бошқа ҳеч ким тартибга келтириб бермайди. Акс ҳолда мозийга қайтиш, ЖЭКлар тизгинни тутган пайтларни истаб қоламиз.

Прочитано: 2433 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика