● Мирзо Улуғбек туманида яшовчилардан бир гуруҳи:
– Кўп қаватли уйимиз атрофида қуриб қолган дарахтлар оз эмас. Кучли шамол бўлган кезлари улар ўткинчилар учун ҳам, шу уйда яшайдиганлар учун ҳам хавф солиши мумкин. Ширкатга қилган мурожаатларимиз бефойда – улардан садо бўлмаяпти. Умуман дарахтни қай йўсинда кесиш, арралаш мумкин?
– Бунинг учун ўша дарахтлар кимнинг ҳудудида эканлигини аниқлаб олиш лозим. Агар бундай дарахт ХУМШнинг кадастр билан белгилаб қўйилган ҳудудида бўлса, дарахтларни, ҳатто қуриб қолган дарахтларни кесганлик учун ҳам ширкат ҳақ тўлаши керак. Ширкат бу хусусда табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ариза билан мурожаат этмоғи лозим. Экологлар ҳудудни текшириб кўриш учун жойларга борадилар. Дарахтнинг диаметри ва навига қараб дарахт кесганлиги учун ҳақ белгилайдилар, туман ободонлаштириш бошқармасига буюртма берадилар. Мабодо, дарахт ХУМШ ҳудудида бўлмаса, масала ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳал этилади.