● Яшнобод туманидаги «Жарқўрғон» ХУМШ аъзоси:
– ХУМШ билан тураржой мулкдорлари ўртасида шартнома тузилиши керакми?
– Қонун ҳужжатларида ХУМШ билан унинг аъзолари ўртасида шартнома тузиш назарда тутилмаган. Улар ўртасидаги муносабатлар Қонун, ХУМШ аъзолари умумий йиғилишининг қарори (Қонуннинг 30-моддаси), ўзига хос жамоа шартномаси бўлмиш устав билан тартибга солинади. Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари билан ширкат ўртасида шартнома тузиш эса бутунлай бошқа гап. Бундай шартнома тузилиши шарт (Қонуннинг 6-моддаси).