Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Уй ХУМШ таркибида эмас: маълумотнома қандай олинади?

Чилонзор-3 даҳасидаги 61-уй қўмитаси раҳбари:

– 2014 йил 1 май куни уйимиз аҳли катта ширкат таркибидан ажралиб чиқди. Биз умумий мол-мулк таъминотини юридик шахс тузмаган ҳолда бевосита мулкдорлар жамоаси ўз зиммасига олиши ҳақида қарор қабул қилдик. Юридик шахс бўлмаганимиз сабабли квартира олди-сотди ишларида нотариал идорага тақдим этиш учун қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотнома масаласида муаммолар келиб чиқмоқда. Ҳозир қуйидаги тартибда иш тутмоқдамиз: мен қарз йўқлигини шахсий штампим билан тасдиқлайман, маҳалла фуқаролар йиғини эса шу асосда ўз муҳрини босади. Аммо баъзи нотариал идоралар бунақа маълумотномани олишмаяпти.

 

Қонун ҳужжатлари кўп квартирали турар жой фондини ХУМШ тузмасдан туриб, бевосита мулкдорлар жамоаси томонидан бошқарилиши ва унга хизмат кўрсатилишига йўл қўяди (Уй-жой кодексининг 127-моддаси; Фуқаролик кодексининг 219-моддаси; ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори). Лекин шуни ёдда тутиш зарурки, бу йўл қарор 100 фоиз овоз билан қабул қилинишини назарда тутади, бу эса масалани анчагина мураккаблаштириб юборади. ХУМШлардан фарқли равишда бу вариант қонун ҳужжатлари билан бирмунча камроқ тартибга солинган. Кўпгина масалалар Қонунга мувофиқ ХУМШга ўхшашлик бўйича ёки уй хўжалиги асралишини таъминлашни ширкат тузмасдан туриб мулкдорлар жамоалари томонидан олиб бориш борасидаги бошқалар тажрибаси асосида ҳал этилади.

Уй илгариги ХУМШ таркибидан чиқаётганда бунда тақсимлаш баланси талаб этилмайди. Умумий йиғилиш қарорининг ўзи ва ширкатни унинг таркибидан чиқиш хусусида хабардор этишнинг ўзи кифоя. Лекин ХУМШ билан мулкдорлар жамоаси ўртасида ҳамиша ўзаро даъво, иддао, бажарилмаган мажбуриятлар кўплигича қолаверади. Ким кимга қарздор ва мажбур эканлиги жуда жиддий масала. Мабодо ХУМШга ўхшашлик бўйича иш тутиладиган бўлса, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатига олиш тартиби ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 10.02.2005 йилдаги ПҚ-3-сон Қарорига 3-илова) 6-бандида белгилаб қўйилишича, тарафларнинг бажарилмай қолган мажбуриятлари улар ўртасидаги келишув бўйича ёки суд тартибида расамадга солинади. Таркибидан муайян кўп қаватли уйни «учирма қилган» ширкат собиқ қўл остидагиларга нисбатан қарздорлик бобида якка тартибда даъво ва эътирозлар билдиради. Маълумки, «катта оила»дан уйнинг ажралиб чиқиши яхши ҳаёт белгиси эмас, балки уй хўжалиги тўлиқ барбод бўлганлиги туфайлидир. Тарафлар ўзаро келишиб, нуқтаи назарларини солиштириб олиб, ишни далолатнома ёки келишув билан мустаҳкамлаб қўйсалар, нур устига аъло нур. Аммо қонун буни мажбурий тартибда қилинишини назарда тутмайди. Квартира эгаларининг капитал таъмирлаш учун мўлжаллаб ажратган ажратмалари асосида тўпланган пул маблағларининг бир қисми Қонун 37-моддаси билан ўхшашликдан келиб чиқиб, илгариги ширкат мулкдорлар жамоасига бериши керак.

Энди мажбурий бадаллар бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида нотариал идорага кўрсатиладиган маълумотнома хусусида. ХУМШ тузмаган ҳолда, бевосита ўз-ўзини бошқариш таомилида бундай маълумотнома бериш механизми ширкат аъзолари учун белгилангани билан бир хилдир. Маълумотномани уй қўмитасининг раиси имзолайди (бўлса шахсий штампини қўяди), уни маҳалла фуқаролар йиғини раиси тасдиқлайди. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, нотариал идораларнинг бир қисми бундай маълумотномаларни олмоқда, бошқа қисми эса сабабини изоҳламаган ҳолда олишдан бош тортмоқда. Биз юзага келган ана шу муаммони ҳал этишда ёрдам берилишини сўраб, Адлия вазирлигига хат тайёрладик.

Прочитано: 2360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика