Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Бадаллар кўтарилиб кетмоқда. Жиловлайдиган борми, ўзи?

Яшнобод туманидаги «Идеал Коммунал» ХУМШ аъзоси:

– Ширкатимизда умумий мол-мулк таъминоти учун катта миқдорда мажбурий бадал белгиланган –
1 кв.метр майдон учун биз 380 сўм тўлаймиз, қўшни уйдагилар эса, 200 сўм тўлашади. Бадалнинг давлат томонидан тасдиқланган энг кўп миқдори қандай бўлиши керак, қолаверса, ширкат бадал миқдорини қандай белгилаётгани нима сабабдан давлат томонидан назорат қилинмайди?

 

Ширкатлардаги умумий мол-мулк таъминоти учун мўлжалланган мажбурий бадаллар миқдори давлат томонидан тасдиқланмайди. Бу ХУМШ аъзолари умумий йиғилиши ваколатига киради, бинобарин мажбурий бадалларнинг миқдорини ширкат аъзоларининг ўзлари белгилайдилар (12.04.2006 йилдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-32-сон Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 19, 30-моддалари). Мажбурий бадал барча турар жой мулкдорлари учун бир хил бўлиши мумкин эмас, чунки унинг миқдори муайян уйдаги ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси асосида ҳисоблаб чиқарилади. Биздаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ҳар хил. Уларнинг ҳар бири ишларни, шу жумладан таъмирлаш ишларини ўтказишга якка тартибда ёндашувни талаб қилади. Айтайлик, битта уйда муаммо деганлари тиқилиб ётибди: томдан чакка ўтади, одамлар қиши билан совуқдан дийдираб чиқадилар, электр хўжалиги таъмирталаб, лифтлар кўпдан буён ишламайди. Бошқаси эса, озми-кўпми рисоладагидек, ширкат жорий хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда. Хўш, уларнинг қайси бирида сарф-харажат кўп бўлади деган савол қўйилса, табиийки, биринчисида кўп бўлади деймиз. Демак, унда бадал миқдори ҳам юқорироқ бўлади. Чунки бадал миқдори ширкатнинг умумий мол-мулкни, уйга туташ ер участкасини ва ХУМШ мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ барча харажатларини қопламоғи керак. Тўғри, бадал 1 кв.метр саҳн учун 200 сўм бўлиши ҳам мумкин. Лекин бундай кезлари каттароқ, тузукроқ ишларни амалга оширишни ўйлаб бўлмайди. ХУМШлар мониторинги натижаларига қараганда, Тошкентда мажбурий бадалнинг ўртача миқдори турар жойнинг ҳар квадрат метрига тахминан 400 сўмни ташкил этади.

ХУМШда мажбурий бадал миқдори қай тартибда белгиланишини давлат назорат қилмайди. Зотан, бу ширкат аъзоларининг ички ишидир. Ширкат бошқаруви мажбурий бадал шакллантирилиши механизмини ҳар бир мулкдор эътиборига етказиши, бадал нималардан таркиб топишини тушунтириб бериши лозим. Бадални ана шундай миқдорда тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик масаласини ХУМШ аъзоларининг ўзи ҳал этади. Бунда харажатлар даромадлардан ошиб кетмаслиги лозим.

 

– Мажбурий бадал миқдори умумий майдонга қараб ҳисобланадими ёки фойдали майдонга қараб?

 

Мажбурий бадал миқдори қуйидагича ҳисобланади:

Бл* = (ХС – ДС*) / МСумум х 12.

Бл* – квартира умумий саҳнининг 1 квадрат метри учун ойлик мажбурий бадаллар миқдори;

XC – режалаштирилаётган харажатлар суммаси;

ДС* – бадаллар истисно этилган ҳолдаги режалаштирилаётган даромадлар суммаси;

МСумум – уйдаги барча турар жой ва яшашга мўлжалланмаган жойлар умумий саҳнининг суммаси.

 

Яшнобод туманидаги «Жарқўрғон» ХУМШ аъзоси:

– Умумий мол-мулк таъминоти, асралиши учун мўлжалланган мажбурий бадалларни бевосита ширкат бухгалтерига нақд пул билан тўлаш мумкинми?

 

– Умумий мол-мулк таъминоти учун мўлжалланган мажбурий бадалларни ХУМШга нақд пул билан, агар ширкат бухгалтери мажбурий бадалларни йиғиш учун банк билан шартнома тузган ва банк кассири томонидан расмийлаштирган бўлсагина тўлаш мумкин. Кассирда банк гувоҳномаси бўлиши, тўлов учун белгиланган намунадаги банк муҳри қўйилган квитанция бериши керак. Бунда тўлов нақд пул маблағлари билан ҳам, пластик карточкалари билан амалга оширилади.

Прочитано: 2449 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-10-20 16:12:23, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика