Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Бевосита мулоқот

Тўрт қаватли уй учун 27 сотих ер

Ер участкамиз 2 744 кв.метрни, унда жойлашган 4 қаватли бинонинг умумий майдони 4 779 кв. метрни ташкил этади. Биз уни юридик шахсга ижарага берамиз.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида қайси майдонни кўрсатиш керак? Фақат ер участкасиними ёки тўрт қаватли бино майдони + унинг атрофидаги ер участкаси ҳудудиними?

К.Дуляева.

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатгдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 3-бандига мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:

Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;

Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкалари.

Кўрсатилган Низомда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришнинг айрим ҳоллари назарда тутилган:

ер участкасидан биргаликда фойдаланилганда;

бинога биргаликда (бир нечта юридик шахс балансида турган) эгалик қилинганда;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бино, унинг бир қисми ёки кўп қаватли бино бир қисми ижарага берилганда.

Чунончи, агар корхонангиз 4 қаватли бинонинг ягона мулкдори бўлса ва у жойлашган ер участкаси юқорида кўрсатилган истисноларга тааллуқли бўлмаса, ЯСТнинг энг кам миқдори бинонинг умумий майдонини ҳисобга олмасдан ер участкаси майдонидан келиб чиқиб белгиланади.

Агар бино бир неча корхонанинг балансида турса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчининг балансидаги хоналар майдонига мутаносиб тарзда ҳисобланган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Корхонага бинонинг 1 686 кв.метри тегишли, унинг умумий майдони 4 779 кв.метрни ташкил қилади. Бино жойлашган ер участкаси майдони 2 744 кв.метрга тенг.

ЯСТ энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ер участкаси майдонини аниқлашда корхона улушини ҳисоблаш лозим. У корхонага тегишли хоналар майдонини бинонинг умумий майдонига бўлиш йўли билан белгиланади. Улуш 0,35 (1 686 / 4 779) га тенг. ЯСТ энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ер участкаси майдони 960,4 кв.метрни (2 744 х 0,35) ташкил этади.


Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика