Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги янгилик

Реимпорт божхона режимининг таърифи

Давлат божхона қўмитасининг АВ томонидан 19.01.2015 йилда 818-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан Реимпорт божхона режими тўғрисида низомга (АВ томонидан 14.09.1999 йилда 818-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 818-сон Низом) ўзгартиришлар киритилган.

 

Шуни айтиш лозимки, реимпорт божхона амалиётида кўп учрамайдиган ҳодиса, чунки ушбу режим ТИФ иштирокчисига ҳеч қандай афзаллик бермайди, бироқ мушкулликлар туғдиради. Чунончи, реэкспорт битимларидан фарқ қилиб, реимпорт операциялари ўз ҳолича амалда даромад ёки бошқа тижорий фойда келтирмайди. Божхона реэкспорт режими тўғрисида низомга1 ўзгартиришлар кўп маротаба киритилганлигини, анча аввал қабул қилинган 818-сон Низом биринчи маротаба янгиланаётганлигини ҳам айни шу нарса тақозо этган бўлса эҳтимол.

 

«ЎЗГАРМАЙДИГАН» ШАХС

818-сон Низомнинг муҳим ўзгартиришларидан бири 2.7-банднинг янги таҳрири бўлиб, энди унда қатъиян тарзда шундай деб қайд этилади: «Товарларни реимпорт қилишга товарларни аввал экспорт режимида олиб чиққан шахс томонидан товарлар олиб кирилиши шарти билан йўл қўйилади». Ушбу банднинг аввалги таҳририда товарларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт)ни тақдим этиши керак бўлган бошқа шахс томонидан олиб кирилиши имконияти назарда тутилган эди.

Мазкур ўзгартириш сабабли 818-сон Низом 3.2-бандининг иккинчи хатбошиси ва 4.2-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташланди. Биринчи ҳолда, агар товарларни экспорт божи, солиқларни тўлаган бир шахс олиб чиққан ва олиб кирган бўлса, тўланган суммалар қайтарилиши; иккинчи ҳолда – товарлар реимпорт режимида жойлаштирилганда декларант улар экспортини амалга оширмайдиган шахслар томонидан расмийлаштирилган товарларни олиб киришга шартнома (контракт) тақдим этиши назарда тутилган.

 

Маълумот ўрнида. Реимпорт операциялари контракт мажбуриятларини ҳам, назорат қилувчи органлар билан маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни ҳам ихтилофсиз ижро этиш имкониятини таъминлайди. Бунда аввало товар рекламациялари ҳамда олиб чиқилган ва талабгир бўлмаган товарларни қайта олиб киришнинг бошқа ҳоллари тўғрисида сўз боряпти. Шунда битим шартларида назарда тутилган уларни қайтариш одатдан ташқари контракт вазиятидан чиқиш ҳисобланади.

 

олиб чиқиш вақти аниқлаштирилди

«Олиб чиқиш вақти» тушунчасининг ойдинлаштирилиши яна бир муҳим ўзгартиришдир. Аввалги таҳрирда у кўп маъноли тарзда белгиланган. Чунончи, «олиб чиқишда божхона органи томонидан божхона декларацияси қабул қилинган кун олиб чиқиш вақти ҳисобланади» таърифи билан бир қаторда, БЮД йўқ бўлган ҳолда Ўзбекистон чегарасидан кесиб ўтишни расмийлаштириш санаси ана шундай пайт деб ҳисобланар эди. У тасдиқланмаган ҳолда товарларни олиб чиқиш вақти деб уларни Ўзбекистонда тайёрлаш санаси ҳисобланган. Бунинг устига, уни тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмаган ҳолда товарни тайёрлаш санасини белгилаш учун экспертиза тайинлашлари мумкин эди.

818-сон Низом 2.1-бандининг ихтилоф туғдирган учинчи ва тўртинчи хатбошиларининг «Олиб чиқишда божхона органи томонидан божхона декларацияси қабул қилинган кун олиб чиқиш вақти ҳисобланади» деган учинчи хатбоши билан алмаштирилиши ушбу тушунчани аниқ ва бир маънода талқин этиш имконини беради. Шуниси жуда муҳимки, бундай талқин товарларни республикадан олиб чиқишнинг қонунийлиги хусусидаги ҳар қандай шубҳаларни истисно этади.

 

РЕИМПОРТДА РАСМИЙЛАШТИРИШ

Реимпорт режимида олиб кириш санаси деб божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган охирги ҳужжат қабул қилинган кун ҳисобланади. Шу муносабат билан бир қатор жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.

Реимпорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштируви фаолият минтақасида БЮД тақдим этадиган шахс жойлашган божхона органида амалга оширилади. Бунда, унга мувофиқ реимпорт қилинадиган товарлар Ўзбекистондан олиб чиқилган БЮДдан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

818-сон Низомга иловага мувофиқ тўлдирилган божхона юк декларацияси;

бошқа давлат органларининг рухсатномаси, агар реимпорт қилинадиган товарлар шу органларнинг назоратига оид бўлса.

818-сон Низом олдинги таҳрирининг 4.2-банди тўртинчи хатбошисида шундай дейилган эди: «унга мувофиқ равишда реимпорт қилинадиган товарлар божхона экспорт режимида жойлаштирилган божхона юк декларациясининг нусхаси ёки бундай товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш фактини ва пайтини тасдиқловчи (1991 йилнинг 1 сентябридан бошлаб) бошқа ҳужжатлар – товарга йўлдош ҳужжатлар ва ҳоказо».

Энди ажратиб кўрсатилган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун» деган лўнда формулировка билан алмаштирилди.

 

Маълумот учун. Реимпорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштирганлик учун божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган божхона йиғими ундирилади (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

 

РЕЖИМ ОСТИДА ЖОЙЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ

Реимпорт учун товарлар олиб чиқиш вақтидаги ҳолатида бўлиши керак. Табиий эскириш оқибатидаги ўзгаришлар ёки ташиш ва сақлашнинг меъёрий шароитлари натижасида юз берган талафотларга йўл қўйилади. Енгиб бўлмас куч таъсирида ёки авария натижасида товарлар қисман ёки бошқача зарарланиши ёки ёмонлашиши ҳам мумкин. Бундай фактлар тасдиқланиши керак. Ўзгаришлар товарлар Ўзбекистондан ташқарида бўлган пайтда уларнинг сақланишини таъминлаш бўйича таъсир кўрсатилганда, майда таъмирлаш ва бошқа операцияларда ҳам юзага келиши мумкин. Бунда бу товарларнинг олиб чиқиб кетилиши вақтида белгиланган қиймати ошмаслиги керак.

 

Маълумот учун. Товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш вақтидаги қийматининг нисбати АҚШ доллари асосида аниқланади. Агар нархлар шартномада ёки бошқа ҳужжатда ҳар қандай бошқа валютада акс эттирилган бўлса, бу валюталарни қайта ҳисоблаш олиб чиқиш ёки олиб кириш вақтига тегишли равишда АҚШ долларига нисбатан курс бўйича амалга оширилади.

 

Фикримизча, ТИФ иштирокчиларига Ўзбекистондан ташқарида реимпорт қилинадиган товарлардан ишлаб чиқариш ва тижорат мақсадларида фойдаланишга йўл қўйилиши жуда қизиқарли бўлади. Бу ҳол уларни реимпорт режимида жойлаштириш учун тўсиқ бўлмайди.

 

ТЎЛОВЛАР

Агар реимпорт режимида олиб кирилаётган товарлар илгари (олиб чиқиш вақтида) ҚҚС ва акциз солиғидан озод этилган бўлса, уларни қайтариб олиб кираётган шахс бу солиқларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга қўлланадиган ва улар экспорти вақтида белгиланган ставкалар бўйича тўлайди. Уларни ҳисоблаб чиқариш учун божхона қиймати тегишли равишда товарлар божхона реимпорт режимида жойлаштирилган БЮД қабул қилинган кунга белгиланади.

Товарларни олиб чиқишда тўланган экспорт божлари ва солиқлар суммалари эса ушбу товарларни олиб чиқиш вақтидан бошлаб 3 йил давомида реимпорт шартларида белгиланган тартибда божхона органининг тақдимномаси бўйича қайтариб берилади. Тўланган суммалар улар экспортчиси – реимпортчига қайтарилади. Бунинг учун божхона органига БЮД қабул қилинган кундан бошлаб 1 йил ўтишига қадар тўланган суммаларни қайтариш тўғрисида эркин шаклда ёзма ариза бериш ва унга асосан экспорт божхона тўловлари ҳисобланган ҳамда тўланган БЮД нусхасини улар божхона органларининг ҳисобварақлари ёки давлат бюджетига келиб тушганлигининг ёзма тасдиқномаси билан биргаликда тақдим этиш керак.

 

Маълумот учун. Фақат тўланган экспорт божи ва солиқлар суммасигина қайтарилиши мумкин. Қайтариладиган суммалар индексацияланмайди, улардан фоизлар тўланмайди. Пенялар, чўзилган муддат учун тўловлар ва шу каби тўловларни қайтариш амалга оширилмайди. Божхона божлари ва солиқлар қайси валютада тўланганидан қатъи назар, қайтариш миллий валютада амалга оширилади. Агар тўлов хорижий валютада амалга оширилган бўлиб, унинг суммасини миллий валютага қайта ҳисоблаш МБнинг реимпорт божхона режими эълон қилинган божхона декларацияси қабул қилинган кундаги курси бўйича амалга оширилади. Реимпорт божхона режимида экспорт қилинган товарлар туркумининг бир қисми жойлаштирилган ҳолда, тўланган суммаларни қайтариш товарлар шу қисмининг экспорт қилинган товарлар туркумига миқдорий нисбатида амалга оширилади.

 

Тўловни қайтариш реимпорт божхона режими остида жойлаштирилган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган божхона органи томонидан Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ амалга оширилади.

 

 

1ДБҚнинг АВ томонидан 2.05.2002 йилда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

 

ҲУЖЖАТ ТИЛИ БИЛАН

Реимпорт шундай режимки, бунда экспорт режимида божхона ҳудудидан олиб чиқилган Ўзбекистон товарлари импорт божларини, солиқларни тўламасдан, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатларда қайта олиб кирилади.

Олиб чиқилган пайтдан бошлаб ўн йил ичида божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилган, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларни истисно этганда, олиб чиқилган пайтда қандай бўлса, шундай ҳолатда турган товарлар реимпорт режимига жойлаштирилади.

Товарларни экспорт режимида олиб чиқилаётганда тўланган экспорт божи ва солиқлар суммаси, бу товарлар олиб чиқилган пайтдан бошлаб уч йил ичида реимпорт режимида қайтариб олиб кирилган тақдирда, божхона органининг тақдимномаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтарилади.

Товарлар реимпорт қилинганда товарларни олиб ўтаётган шахс товарларни олиб чиқиш чоғида тўлов тарзида ёки бошқа имтиёзлар туфайли олган суммаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради.

Божхона кодексининг 18-моддаси.

 

 

ЁН ДАФТАРГА

Қуйидаги товарларнинг божхона реимпорт режимида жойлаштирилиши мумкин эмас:

хорижий товарлар;

ундан экспорт режимидан ташқари, бошқа турдаги божхона режимларига мувофиқ равишда олиб чиқилган Ўзбекистон товарлари;

экспорт режимига мувофиқ олиб чиқилган, лекин уларни қайта олиб кириш реимпорт учун белгиланган муддат тугаганидан кейин амалга ошириладиган Ўзбекистон товарлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ЎзРга олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тақиқланган товарлар.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 4068 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика