Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Бевосита мулоқот

Ер участкам учун солиқ ҳақида

Мен Тошкент шаҳрида ер участкасига эгаман (солиқ солишнинг 3-зонаси), у менга умрбод мерос қилинадиган эгалик ҳуқуқида тақдим этилган. Унинг умумий майдони 0,08 га (800 кв.м). Шундан 0,03 гектаридан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланаман, унда умумий овқатланиш шохобчасини очганман.

2015 йилда ер солиғини қандай ставкаларда тўлашим керак?

Сардор.

 

– Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун 2015 йилги ер солиғи ставкалари Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 20-илованинг 5-жадвалида белгиланган. 3-зонада ставка:

фуқаролардан – 1 кв.м учун 345 сўм;

юридик шахслар учун – 1 га учун 51 750 000 сўмни ташкил этади.

20-иловага изоҳларнинг 7-бандида белгиланишича, жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда 5 ва 6-жадвалларда келтирилган базавий ставкалар белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўлланади, белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун эса базавий ставкаларга оширувчи коэффициент – 1,5 қўлланади. Тошкент шаҳри бўйича ер участкаларининг нормативи 0,06 гектарни ташкил этади.

Сизга берилган ер участкаси майдони белгиланган нормативдан 0,02 га (0,08 – 0,06) кўп. Бироқ хатингиздан келиб чиқишича, 1 кв.м учун 345 сўмлик ставкада жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база бўлиб фақат 0,05 га (500 кв.м) ҳисобланади, чунки тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган 0,03 га ер участкасидан ер солиғи юридик шахслар учун белгиланган ставкаларда ундирилади (Солиқ кодексининг 291-моддаси).

ПҚ-2270-сон Қарор билан оширувчи коэффициент жисмоний шахслардан ер солиғини ҳисоблаш учун белгиланган, жисмоний шахслардан ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база эса, сизнинг ҳолатингизда – 0,05 га – белгиланган норматив – 0,06 гектардан камроқ. Бинобарин, фикримизча, оширувчи коэффициент қўлланмайди.

Тегишинча, 0,05 га (500 кв.м) учун ер солиғи 1 кв.м учун 345 сўмдан, 0,03 га учун эса 1 га учун 51 750 000 сўмдан келиб чиқиб тўланади. Ер участкаси бўйича солиқ суммаси:

тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмайдиган ер участкаси учун – 172 500 сўм (500 х 345);

умумий овқатланиш шохобчаси банд этган ер участкаси учун – 1 552 500 сўмни (0,03 х 51 750 000) ташкил этади.

Умумий участка майдони бўйича ер солиғи суммаси 1 725 000 сўмни (172 500 + 1 552 500) ташкил этади.

 

Виктор КИМ,

экспертимиз.

Прочитано: 2665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика