Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Мутахассис жавоб беради

Картошкага ҚҚС солинмайди

Умумбелгиланган солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўловчиси бўлган корхона йил мобайнида консервалар, гўшт, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, янги йил совғалари, қурилиш материаллари ва бошқа нарсаларни харид қилади ва ўз ходимларига бепул топширади. Яъни у Солиқ кодексининг 147-моддасига кирадиган чегирилмайдиган харажатларни амалга оширади.

Ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари, янги йил совғалари, қурилиш материалларини бепул беришга ҚҚС солинадими? Ёки, Солиқ кодекси 204-моддасининг ўн учинчи қисмига кўра, мазкур операцияда ушбу солиқ солинадиган база мавжуд эмасми?

Г.Эргашева, аудитор.

– Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ, чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 6-банди).

Солиқ кодексининг 147-моддасига кўра, солиқ тўловчининг Солиқ кодексининг 177-моддасида назарда тутилган моддий наф тарзида жисмоний шахснинг даромадлари ҳисобланган харажатлари фойда солиғини ҳисоблаётганда чегирилмайди.

Солиқ кодексининг 204-моддасида назарда тутилишича, Солиқ кодекси 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ ҚҚС бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Шу тариқа, аввал-бошдан уларни бепул бериш учун харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ўз ходимларига бепул берилганда ҚҚС юзага келмайди.


Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт.

Прочитано: 1559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика