Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Амалий бухгалтерия

Сотиш учун ноликвид захиралар

Корхона вақти-вақти билан компьютер ва кўпайтириш техникасига бутловчи, эҳтиёт қисмлар ҳамда сарфлаш материаллари харид қилади. Технологияларнинг жадал ривожланиши боис илгари сотиб олинган товар-моддий захираларнинг бир қисми талабгир бўлмай қолди (ноликвидга айланди). Уларни харид қилиш харажатларини қоплаш учун биз ушбу ТМЗни сотмоқчимиз.

Ноликвид товар-моддий захираларни реализация қилиш улгуржи савдога кирадими?

К.Йигиталиева,

юрисконсульт.

 

– Саволингизга жавоб беришда биз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги қоидаларига асосланамиз:

улгуржи савдо – тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-банди);

товарларга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар киради (2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар»2 2-банди);

товар – бевосита ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотиш учун тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб бериладиган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш мақсадидаги) меҳнат маҳсулоти (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисида низом3);

савдо фаолияти – қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият (Солиқ кодексининг 22-моддаси);

материаллар (эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар)нинг чиқиб кетиши 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағидан фойдаланиб (9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағидан фойдаланмасдан) акс эттирилади (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг4 104-банди).

Сиз материалларни ўз эҳтиёжларингиз учун харид қилгансиз ва уларни сотиш амалга оширилиши учун тегишли лицензия талаб қилинадиган савдо фаолияти сифатида баҳоланмайди. Бироқ баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. Материаллар ўз эҳтиёжларингиз учун харид қилинганлигини тасдиқлайдиган далиллар (ҳужжат билан расмийлаштирилса янада яхши) ва ноликвид материаллар сотилиши асосланмаларига эга бўлиш лозим. Компьютер ва кўпайтириш техникасига сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ҳамда сарфлаш материалларининг сони корхона эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак. Тасдиқловчи ҳужжатлар ички баённомалар, буйруқлар, инвентаризациялаш далолатномалари, махсус комиссияларнинг бошқа далолатномалари ва хулосалари, бошқа ҳужжатлар бўлиши мумкин.

Ноликвид материалларни сотиш операцияси бир марталик (битта) бўлиши керак. Компьютер ва кўпайтириш техникасига доир ишлатилмаган эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини мунтазам сотиш савдо фаолияти сифатида баҳоланади.

Компьютер техникасига эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини харид қилиш ҳамда сотиш операцияларидан мақсад фойда олиш бўлмаслиги керак. Ноликвид материаллар таннархи бўйича сотилганда фаолиятни тижорат фаолияти деб эътироф этиш хатари истисно этилади.

 

1ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ВМнинг 21.09.1999 йилдаги 438-сон Қарори билан тасдиқланган.

421-сон БҲМСга 2-илова (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).


Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1926 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика