Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 9 / Бевосита мулоқот

«Ўтин олишга ёрдам» моддаси йўқ

Корхонанинг барча ходимлари кўмир ва ўтин сотиб олишга моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ариза беришди. Иш берувчи барча ходимларга ана шу мақсадларга пул маблағлари ажратишни режалаштиряпти.

Кўмир ва ўтин харид қилиш учун моддий ёрдамни Солиқ кодексининг қандай моддасига киритиш мумкин ва унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими?

Д.Хўжаев,

аудитор.

 

– Қиш даврига кўмир ва ўтин сотиб олишлари учун моддий ёрдам тўлови, бунинг устига унинг оммавий тусда бўлиши (яъни барча ходимларга тўланиши) солиқ хатарларига эга. Назорат қилувчи органлар текширув чоғида Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-бандига кўра уларни тўлалигича ЖШДС солинадиган (моддий ёрдамдан фарқли равишда) моддий наф тарзидаги даромадлар деб баҳолашлари мумкин.

Солиқ кодексида барча турдаги тўловлар, қўшимча ҳақлар ва компенсациялар моддалар бўйича аниқ белгиланган ва классификацияланган. Солиқ солинадиган базани белгилаш ва назорат қилувчи органларнинг текширувларида муаммоларга дуч келмаслик учун меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги буйруқлар ва ички низомларда Солиқ кодексига мувофиқ келадиган атамалар ва тушунчалардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Солиқ кодекси 178-моддасининг 16-бандида моддий ёрдам тариқасида берилиши мумкин бўлган мақсадлар аниқ белгиланган:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар. Солиқ кодексининг 22-моддасида бундай ҳолатларга, хусусан, фавқулодда ва табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва ҳоказо), бошқа табиий офатлар юзага келтирган олдини олиб бўлмайдиган ҳолатлар киритилган;

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар. Бундай вазиятларга, мисол учун, болаларнинг туғилиши, ходим ёки унинг яқин қариндошининг тўйи, ходим ёки унинг оила аъзосининг даволанишга маблағлар тақозо этадиган касал бўлиши, яқин қариндошининг вафоти, квартирани таъмирлаш ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Моддий ёрдам олиш учун ходим иш берувчига ариза билан мурожаат қилиб, унда қандай воқеа, ҳодиса ёки тадбир муносабати билан моддий ёрдам сўраганлигини кўрсатиши керак. Шуни билиш муҳимки, моддий ёрдам олиш (шунингдек Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича имтиёзларни қўллаш) учун Солиқ кодексида ходимдан унга ана шундай ёрдам кераклигини тасдиқлайдиган бирор-бир ҳужжатлар тақдим этилиши бўйича талаблар белгиланмаган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Кўриниб турибдики, юқорида саналган бандларнинг бирортасига кўмир ва ўтин сотиб олишга маблағлар берилиши кирмайди.

Агар мазкур тўловларга моддий наф тарзидаги даромадлар сифатида қарасак, Солиқ кодексининг 307-моддасига мувофиқ уларга ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2323 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика