21.07.2015
Автомобилга қўшов
«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари автомобиль харид этаётган истеъмолчиларга қонунга хилоф равишда товарлар тўпламини тиқиштирмоқдалар.«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари автомобиль харид этаётган истеъмолчиларга қонунга хилоф равишда товарлар тўпламини тиқиштирмоқдалар Кейинги вақтларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларни сотишда қизиқ тамойил кузатилмоқда. «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари харидорларга «жўмардлар тўплами»ни тиқиштириш йўлига ўтиб олдилар. Автомобиль билан бир вақтда ўт ўчиргич, аптечка, авария тўхташ белгиси, «AvtoOlam» журнали ва бошқа товарларни сотиб олишга мажбурламоқдалар. Мабодо истеъмолчи бу қўшовларни олишдан бош тортса, унга автомобилни сотиш... рад этилади. Қўмитага келаётган шикоятлар, шунингдек ижтимоий тармоқларда шу мавзу доирасида жойларда бўлаётган муҳокамалар шундан далолат беради. Бу тарзда иш тутиш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузишдан бошқа нарса эмас. Қонуннинг 21-моддасида белгилаб қўйилишича, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ундан ҳақ олишга ҳақли эмас. Қўмита ходимлари вазиятни ўрганиб чиқиб, «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари номига қоидабузарликларга барҳам бериш тўғрисида, шунингдек истеъмолчиларни ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга мажбурлашга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш ҳақида хат йўллади. далее...»» |
21.07.2015
Меъёр унутилгудек бўлса
«Энг яхши маҳсулот» мақомини пасайтирдилар. далее...»» |
21.07.2015
Транспортдаги аттестация
Ннизом лойиҳасида йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан банд ходимлар аттестациясини соддалаштириш назарда тутилган. далее...»» |
21.07.2015
Техник кўрикдан ўтишга тайёрланинг!
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари техник кўрикдан йилига 2 маротаба ўтказилади. далее...»» |
21.07.2015
Шартномага амал қилинг, вассалом!
Автотранспорт олди-сотдиси чоғидаги ҳисоб-китобларда ўзига хос хусусиятлар мавжудми? далее...»» |
21.07.2015
Суғурта билан назарда тутилган
Пенсиялар билан бир қаторда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ҳам тўланади. далее...»» |
21.07.2015
Нафақа пенсия эмас
Мен иш стажига эга эмасман ва меҳнат пенсиясига чиқа олмайман. Бу йил мен 65 ёшга тўламан. Мазкур ҳолатда мен учун бирон-бир ижтимоий кафолатлар мавжудми? Мен пенсия таъминотига умид қилсам бўладими? далее...»» |
21.07.2015
Бадаллар тўланмаганда
Мен бир МЧЖда кўп йиллар ишладим. Ўша даврларнинг бирида иш ҳажмларининг йўқлиги туфайли иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган ва, тегишинча, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўтказилмаган. Ноль даражали ҳисоботлар ўз вақтида топширилган. Пенсияни расмийлаштириш чоғида умумий меҳнат стажидан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган ойларни чиқариб ташлаб, ижтимоий таъминот органлари тўғри иш қиляптими? далее...»» |
21.07.2015
Стаж катта бўлса – пенсия кўп бўлади
Менинг меҳнат стажим 35 йилдан кўп. Пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун талаб қилинганидан ортиқча йиллар қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
21.07.2015
Сизни банкда кутишмоқда
2005 йилда мен жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини (ШЖБПҲ) олдим (Халқ банкининг Чилонзор филиалида). Унга маблағлар қайд этилмади, чунки мен декрет таътилида эдим. 2006 йил январида янги иш жойига ишга кирдим. Талаб қилинадиган ҳужжатларнинг ксеронусхаларини (шу жумладан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини ҳам) тақдим этдим. Яқинда барча бадаллар бошқа ШЖБПҲга – Халқ банкининг Мирзо Улуғбек филиалига ўтказилганлиги, банкдаги пенсия дафтарчаси эса бошқа кишига очилганлигини билдим. Банк менга дубликат бериш учун жарима тўлашимни талаб қиляпти. Мен қандай хато қилдим? Нима учун жарима тўлашим керак? далее...»» |
21.07.2015
Иш жойи иккита – стаж битта
90-йиллар бошида мен 4 йил икки жойда ишладим. Асосий иш жойим жамоатчилик ташкилоти – фонд эди. Гап шундаки, асосий иш жойида иш ҳақини мунтазам тўлаб боришмасди. Ўриндошлик бўйича эса меҳнат ҳақи тўланаётганда барча солиқ ва бадалларни ушлаб қолишарди. Бироқ меҳнат дафтарчасида ўриндошлик бўйича ёзувлар йўқ. Агар мен ўриндошлик бўйича ишлаган ташкилотдан ишим тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этсам, ушбу ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажига ўриндош бўлиб ишлаганим ҳисобга олинадими? Ёки фақат асосий иш жойи бўйича стаж ҳисобга олинадими? далее...»» |
21.07.2015
Қанча маълумотнома керак?
Тушунтириб берсангиз, 2005 йилгача имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган стажни тасдиқлаш учун нима асос бўлиб ҳисобланади, зеро Тошкент шаҳридаги Пенсия жамғармаси бўлимларининг вакиллари архив маълумотномалари берилишининг тўғрилигини текшириш чоғида, бошқа нарсалар билан бир қаторда, иш жойларини аттестациялаш натижаларини ҳам талаб қиладилар. далее...»» |
21.07.2015
Стажга киритилмайди
Мен яқинда пенсияга чиқаман. Меҳнат фаолиятимда шундай вазият бўлган эди – 1998 йилда қисқартиришга тушганман. 6 ой мобайнида меҳнат биржасида ҳисобда турдим ва бу вақт давомида ижтимоий тўловлар олиб келдим. Пенсияни ҳисоблаётганда ушбу давр стажга ҳисобланадими? Бу ҳақда тасдиқловчи маълумотномаларга эга бўлишим керакми? далее...»» |
21.07.2015
Мақом имкон беради
Мен 1986 йилдан ҳозиргача ёрдамчи мактабда (ақли заиф болалар учун) ўқитувчи бўлиб ишлайман. Март ойида 50 ёшга тўлдим. Иш стажим 25 йилдан кўп. Имтиёзли пенсияга чиқиш масаласида яшаш жойимдаги (Чилонзор тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилдим. Менга интернат-мактабда эмас, балки мактабда ишлашимни айтиб, рад жавоби берилди. Шундай масала билан яшаш жойидаги (Миробод тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилган ҳамкасбим пенсияни расмийлаштира бошлади. Менга рад жавоби беришди, унга эса расмийлаштиришяпти. Ҳолбуки шароитларимиз бир хил: иш жойи ва стаж бирдек. Мен Миробод тумани ходимидан ёрдам беришини сўрадим, у менга ишда амал қиладиган ҳужжатларни кўрсатди. Булар – Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва МВнинг 9.09.2011 йилдаги 57, 60-сон қарорига илова. Мазкур ҳужжатлар бугунги кунда амал қиладими? Менинг ҳуқуқларим бузилганми? далее...»» |
21.07.2015
Суғурта бадаллари миқдорини реестрдан кўринг
Фуқаролар ўзларига ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан билиб олишлари мумкин. Реестрни шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қарори (АВ томонидан 16.06.2015 йилда 2683-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланди. далее...»» |
21.07.2015
Мустақил қўшимча тўлов
Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2015 йилдаги 153-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига (8.09.2011 йилдаги 252-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
21.07.2015
Кузатувчининг кузатуви остида
I гуруҳ меҳнат фронти ногиронлари уларни кузатувчилар билан бирга санаторийларда дам олишлари мумкин. Илгари ушбу қоида I гуруҳ уруш ногиронларига татбиқ этилар эди. далее...»» |
21.07.2015
Ўриндошни алмаштириш мумкин
Бўш лавозим мавжуд бўлганда ўриндош ўрнига ходимни асосий иш жойига қабул қилиш учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? далее...»» |
21.07.2015
Мени ишдан бўшатишларига ишонч билдираман
Ходимни «ишончнома» асосида ишдан бўшатишимиз мумкинми? далее...»» |
21.07.2015
Телефон орқали ишдан бўшаш мумкинми?
Меҳнат шартномасини гувоҳлар ҳозирлигида телефон орқали қилинган оғзаки аризага кўра бекор қилиш мумкинми? Ходим учун аризани унинг рафиқаси ёзиши мумкинми? далее...»» |