Norma.uz

Нафақа пенсия эмас

Мен иш стажига эга эмасман ва меҳнат пенсиясига чиқа олмайман. Бу йил мен 65 ёшга тўламан. Мазкур ҳолатда мен учун бирон-бир ижтимоий кафолатлар мавжудми? Мен пенсия таъминотига умид қилсам бўладими?

Р.Усмонов. Г.Чирчиқ.

 

– Қонуннинг 1-моддасида кўрсатилганидек, иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова) мувофиқ ёшга доир нафақа:

иш стажига эга бўлмаган;

Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Ёшга доир нафақа эркакларга – 65 ёшга етганларида, аёлларга – 60 ёшга етганларида тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа* меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг ­109-моддасига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан нафақа тайинланади ва тўланади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан, алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажига эга бўлганда – меҳнат дафтарчаси;

Аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки уларни таъминлаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчининг жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.

Агар нафақа сўраб мурожаат этган шахсни таъминлашга мажбур бўлган қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда, ёшга доир нафақа ёшга доир нафақа сўраб мурожаат қилган шахсга моддий ёрдам бера олмайдиган қариндошлар ёки бошқа шахслар бор бўлган тақдирда ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин.

Барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчи томонидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимининг юқори органига шикоят қилиниши мумкин.

 

*Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон) мувофиқ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида тўланади.

Прочитано: 840 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика