Norma.uz

Мустақил қўшимча тўлов

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2015 йилдаги 153-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига (8.09.2011 йилдаги 252-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 252-сон Қарорига 1-илова) киритилган ўзгартиришларга1 мувофиқ 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига устамалардан ташқари, Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон) биноан ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг2 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароларига, чет эллик фуқароларга ва мамлакатимизда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга қўшимча тўлов, пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.

Агар вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик прописка (ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.

 

МИСОЛ. Пенсионернинг вақтинчалик пропискаси (ҳисобга олиниши)нинг амал қилиш муддати 15.06.2015 йилда тугайди. Пенсионер бошқатдан 15.07.2016 йилгача пропискага ўтади (ҳисобга олинади) ҳамда пенсия ва қўшимча тўлов тўланиши учун мурожаат қилади. Мазкур ҳолатда пенсионер уларга 15.07.2015 йилдан 15.07.2016 йилгача ҳақли бўлади. 15.06.2015 йилдан 15.07.2015 йилгача бўлган даврда тўлов амалга оширилмайди, негаки бу ой 12-ойли даврдан ошиб кетади.

 

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида низомдан (ВМнинг 252-сон Қарорига 2-илова) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланган (қайта ҳисоблаб чиқилган) пенсия пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда пенсияни тайинлашда (қайта ҳисоблаб чиқишда) қайта ҳисоблаб чиқилиши тартибини назарда тутувчи меъёр чиқариб ташланди. Бу меъёр дастлаб аниқланган энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдорини ҳисоблаб чиқиш асос қилиб олинган ҳолда ҳамда Президентнинг фармонларига мувофиқ мутаносиб равишда пенсия миқдорини оширган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини белгилар эди.

 

1ВМнинг 10.06.2015 йилдаги 153-сон Қарори билан ўзгартиришлар киритилди.

2ЭКИҲ – 118 400 сўм (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони).

Прочитано: 601 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика