Norma.uz

Қанча маълумотнома керак?

Акциядорлик жамиятимизга пенсия ёшига етган, ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан белгиланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган иш жойларида ишлаган собиқ ходимлар доимо маълумотнома сўраб мурожаат қиладилар. Бироқ кўпинча бундай маълумотномани акциядорлик жамияти бера олмайди, чунки Имтиёзли асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандида кўрсатилишича, 2-сон Рўйхатнинг 1-қисмида ва 3-сон Рўйхатнинг 1-қисмида назарда тутилган ходимлар, касблар ва лавозимлар, агар уларнинг меҳнат шароитлари ушбу рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мувофиқ келса, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Мазкур мувофиқлик ташкилотларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда иш жойларини аттестациялаш натижалари билан тасдиқланиши керак. Бироқ акциядорлик жамияти архивида 1996 йилгача иш жойларини аттестациялаш натижаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сақланмаган. Чунки ушбу талаблар фақат «Ўзархив» агентлиги ишлаб чиққан, 19.09.2005 йилда тасдиқланган, сақлаш муддатларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ташкилоти фаолиятида ҳосил бўладиган намунавий бошқарув ҳужжатлари рўйхатида пайдо бўлган («Меҳнат муҳофазаси» бўлими 4-параграфи 82-бети). Айни вақтда улар мазкур 1996 йилгача акциядорлик жамияти бўлинмаларида меҳнат қилган ишчи касблари ва лавозимларни кўрсатган ҳолда ходимлар меҳнат фаолияти далилларининг тасдиғи (меҳнат дафтарчаси, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш қайдномаси, ишга қабул қилиш, ўтказиш, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар) етарли миқдорда мавжуд.

Тушунтириб берсангиз, 2005 йилгача имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган стажни тасдиқлаш учун нима асос бўлиб ҳисобланади, зеро Тошкент шаҳридаги Пенсия жамғармаси бўлимларининг вакиллари архив маълумотномалари берилишининг тўғрилигини текшириш чоғида, бошқа нарсалар билан бир қаторда, иш жойларини аттестациялаш натижаларини ҳам талаб қиладилар.

Р.Умаров, АЖ ходими.

 

– Қонуннинг 9-моддасига кўра Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари тасдиқланган. Шунингдек ушбу Қарор билан белгиланишича:

2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисмини қўллаш иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади.

Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш услубиятига (Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 28.05.1996 йилда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра аттестация ўз ичига:

иш жойини меҳнатнинг зарарлиги ва хавфсизлиги даражаси ҳамда тоифасига киритишни;

ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берадиган 1, 2, 3-сон рўйхатларга киритишни асослашни олади.

Имтиёзли пенсия таъминотига доир ҳуқуқни белгилаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

 корхонада (идорада) аттестация комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ;

 цех иш жойларининг ишлаб чиқариш муҳити зарарлиги ва хавфсизлиги даражаси бўйича меҳнат шароитларини баҳолаш картаси;

 ишчилар ва корхонадаги меҳнат шароитлари бўйича уларни аттестациялаш натижаларининг йиғма қайдномаси;

 муайян касбнинг меҳнат шароитлари тўғрисида тушунтириш хати;

 аттестация комиссияси мажлиси баённомаси.

Прочитано: 1058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика