Norma.uz

Мақом имкон беради

Мен 1986 йилдан ҳозиргача ёрдамчи мактабда (ақли заиф болалар учун) ўқитувчи бўлиб ишлайман. Март ойида 50 ёшга тўлдим. Иш стажим 25 йилдан кўп. Имтиёзли пенсияга чиқиш масаласида яшаш жойимдаги (Чилонзор тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилдим. Менга интернат-мактабда эмас, балки мактабда ишлашимни айтиб, рад жавоби берилди. Шундай масала билан яшаш жойидаги (Миробод тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилган ҳамкасбим пенсияни расмийлаштира бошлади. Менга рад жавоби беришди, унга эса расмийлаштиришяпти. Ҳолбуки шароитларимиз бир хил: иш жойи ва стаж бирдек. Мен Миробод тумани ходимидан ёрдам беришини сўрадим, у менга ишда амал қиладиган ҳужжатларни кўрсатди. Булар – Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва МВнинг 9.09.2011 йилдаги 57, 60-сон қарорига илова.

Мазкур ҳужжатлар бугунги кунда амал қиладими? Менинг ҳуқуқларим бузилганми?

Н.К.,

Тошкент шаҳри.

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейинҚонун) 12-моддаси «к» кичик бандига асосан қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга: ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари – махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда.

Улар умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатига (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори) киритилган, рўйхатга сиз кўрсатган, ҳозир ҳам амал қилаётган МАИМҚВ ва МВнинг қарори (АВ томонидан 7.10.2011 йилда 2276-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ўзгартиришлар киритилган.

Мактабларни ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасаларига киритиш мақомини Халқ таълими вазирлиги белгилаган. Агар мактабда у ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасаси ҳисобланиши тўғрисида тегишли ҳужжат бўлса, уни прописка қилинган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим қилишни тавсия этамиз.

Прочитано: 575 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика