Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Божхона

Психотроп «мужда»

 

Бир вақтлар почта орқали хат-хабар, қизиқарли китоблар, совға-саломлар олинар эди. Бугунги кунда эса почтадан исталган нарсани топса бўлади.

 

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш қатъиян тақиқланган.

Фуқаролар Х.Н., Д.Ж. ва Б.А. номига хориждан почта жўнатмалари юборганлар эса бу тартиб-қоидаларни билишмайди чоғи. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари юкларни назоратдан ўтказганда уларда декларацияда кўрсатилмаган  130 дона таркибида «псевдоэфедрин» психотроп моддаси мавжуд бўлган дори воситалари ҳамда 50 дона таркибида психотроп моддалари мавжуд «Феназепам» дори воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Н.М. номига юборилган «мужда»да 11 дона «каннабис» ўсимлигининг уруғлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда божхона органлари мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборишган.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати.

Прочитано: 443 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика