Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Солиқ солиш

ҚҚСга ўтишнинг икки варианти

 

Тушуми рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар 1 млрд сўм 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилгандаги суммадан ошса, янги ташкил этилган субъектлар ҚҚС тўлашга ўтишига бўлган талаб қўлланилишини шартли мисолларда тушунтириб берсангиз.

 

– Янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда 1 млрд сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СКнинг 462-моддаси 10-қисми).

 

МИСОЛ. Корхона 1.10.2019 йилда рўйхатдан ўтказилган, импорт билан шуғулланмаган.

1-вариант.

1.10.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача даромад 300 млн сўмни ташкил этган.

Назорат суммасини ҳисоб-китоб қиламиз:

1 000 000 000 / 365 х (31 + 30 + 31) = 252,05 млн сўм, бу ерда:

31 – октябрдаги кунлар сони;

30 – ноябрдаги кунлар сони;

31 – декабрдаги кунлар сони.

Фаолият давридаги ҳақиқий даромад (300 млн сўм) назорат суммасидан (252,05 млн сўм) юқори бўлган, шундан келиб чиқиб, корхона 1.01.2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши лозим. 

 

2-вариант.

1.10.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача даромад 250 млн сўмни ташкил этган.

Назорат суммасини ҳисоб-китоб қиламиз:

1 000 000 000 / 365 х (31 + 30 + 31) = 252,05 млн сўм, бу ерда:

31 – октябрдаги кунлар сони;

30 – ноябрдаги кунлар сони;

31 – декабрдаги кунлар сони.

Фаолият давридаги ҳақиқий даромад (250 млн сўм) назорат суммасидан (252,05 млн сўм) кам бўлган, шундан келиб чиқиб корхона 1.01.2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас.

Прочитано: 430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика