Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Дивидендларни аввалги муассис олади

 

2019 йил июнда МЧЖ муассиси Ивановга 20 млн сўм миқдорида дивидендлар тақсимланди. Корхона счётида пул маблағлари камлиги сабабли тўлов 5 млн сўм миқдорида қисман тўланди. 2019 йил декабрда муассис Иванов устав фондидаги ўз улушини жисмоний шахс Сидоровга ҳадя қилди.

Улушни ҳадя қилиш пайтида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивиденд қисми аввалги муассисга тўланадими ёки янги муассисга бериладими?

 

Улушни ҳадя қилиш санасида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларнинг бир қисми улуш тақсимлаб берилган муассис, яъни Ивановга тўланиши лозим. Ҳисобланган дивидендлар корхонанинг кредиторлик қарздорлиги таркибида – 6610-«Тўланадиган дивидендлар» счётининг кредити бўйича ҳисобга олинади. Улар ҳадя кунидаги устав фонди суммасига тааллуқли бўлмайди.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг ­25-моддаси).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика