Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Лимитдан оширганлик учун жарима

 

Истеъмолчи томонидан шартномада кўрсатилган лимитдан ортиқча ва етказиб берувчи билан олдиндан келишилмаган ҳолда газ олинганда, оширилган тўлов ундирилади. Шунингдек шартномага мувофиқ энергия таъминоти корхонасидан шартномада белгиланган лимитдан ортиқча энергия истеъмол қилинганлиги учун жарима ундирилиши назарда тутилган.

1. Фойда солиғини ҳисоблашда белгиланган лимитдан ортиқча табиий газ ва электр энергияси харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

2. Шартномада белгиланган лимитдан ортиқча электр энергия истеъмол қилганлик учун жарима суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат ҳисобланадими?

 

1 Фойда солиғини ҳисоблашда шартномада белгиланган лимитдан ортиқча табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов:

бундай фойдаланиш корхона хўжалик фаолиятини юритиши билан боғлиқ бўлса, чегириладиган харажат;

бундай фойдаланиш чегириладиган ҳисобланмайдиган харажатлар қилиш мақсадида амалга оширилган бўлса, чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СКнинг 317-моддаси 7, 9, 13, 15, 16, 18-бандлари).

Газ ва электр энергияси етказиб берувчилар истеъмолчиларни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган газ ва электр энергияси ҳажми билан таъминлашлари шарт. Ҳар бир истеъмолчи билан бундай параметрларни тасдиқлаб олиб, улар олдиндан етказиб беришларни режалаштирадилар. Ушбу мақсадлар учун белгиланадиган фойдаланиш лимитлари истеъмолчиларга солиқ солинишига тааллуқли бўлмайди.

 

2 Фойда солиғини ҳисоблашда шартномада белгиланган лимитдан ортиқча электр энергияси истеъмоли учун жарима суммасига чегирилмайдиган харажат деб қаралади (СКнинг 317-моддаси 36-банди).

 

Прочитано: 362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика