Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Солиқ солиш

Дивидендларни тўлаш: асосий воситалар билан, …товарлар билан

 

Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс – ҚҚС тўловчиси ҳисобланадиган «А» МЧЖнинг муассисига дивидендлар асосий воситалар билан тўланди. Бунда ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ-фактура ва АВни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилди.

1. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни кўрсатиш лозимми?

2. Жисмоний шахс худди шу асосий воситаларни «Б» компаниясининг устав фондига ҳисса сифатида киритганда ҚҚС ҳисобга олинадими?

 

 1 Ҳа, ҚҚС ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-«Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» иловасида дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактура кўрсатилиши лозим. Бундай бериш асосий воситаларни реализация қилиш ҳисобланади ва товарларни реализация қилиш бўйича айланмага киритилади (СКнинг 239-моддаси 1-қисми 1-банди). 

2 Жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) ҚҚС тўловчилар ҳисобланмайди (СКнинг 237-моддаси). Бинобарин, устав фондини асосий воситалар билан тўлдирадиган муассис уларни ҚҚС билан бера олмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

… ТОВАРЛАР БИЛАН

 

Ўзбекистон резиденти бўлган муассис-жисмоний шахс тўланадиган дивидендлар ҳисобига товар олмоқчи. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади.

Корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Муассисларга дивидендлар тўлаш ҳисобига товарларни бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси 4-қисми 5-банди). Бериладиган товарлар қиймати 100 минг сўмни ташкил этса, ҚҚС 15%лик ставкада 15 минг сўм бўлади. ҚҚС билан етказиб беришнинг умумий қиймати – 115 минг сўм.

Дивидендлар тарзида олинган, тўлов манбаида ­5%лик ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади (СКнинг 375-моддаси, 387-моддаси 1-қисми 3-банди, 381-моддаси 2-қисми).

Муассисга дивидендлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 115 минг сўмлик товарлар билан тўланди, ушбу сумма дивиденд солиғи чегириб ташланганда ҳисобланган дивидендлар суммасининг 95%ини ташкил этади.

Товарларни реализация қилишдан (дивидендларни тўлаш ҳисобига беришдан) олинган даромад фойда солиғи солиш мақсадида жами даромад таркибига киритилади. Юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда уларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади (СКнинг 317-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно) (СКнинг ­305-моддаси 1-қисми).

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 394 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика