Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Божхона

Жисмоний шахслар томонидан миллий валютани олиб ўтиш: нималар ўзгарди?

 

Янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун (22.10.2019 йилдаги ЎРҚ-573-сон) олдинги таҳрирдагисидан фарқли ўлароқ бир қатор янги норма ва механизмлар билан тўлдирилган. Унда валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишнинг асосий принциплари белгиланган. Миллий валюта мақомини мустаҳкамлаш мақсадида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, товарлар ва хизматлар учун нархларни ҳамда жамиятларнинг устав капиталларига доир минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши нормаси жорий этилди (9-модда). 

 

– Миллий нақд валюта ва чет эл нақд валютасини чегара орқали олиб ўтиш қоидалари ўзгарди (Қонуннинг 22-моддаси). Эндиликда жисмоний шахслар миллий ва чет эл нақд валюталарини чекловларсиз олиб киришлари мумкин. Илгари ЭКИҲнинг 50 бараварига тенг миқдордаги миллий валютани ёки 2 000 АҚШ долларини декларацияламасдан ва рухсат бериш ҳужжатларисиз олиб ўтиш мумкин бўлган. Бу лимитдан ошадиган суммалар ёзма декларацияланиши шарт эди.

Ҳозирги вақтда жисмоний шахс 100 млн сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммадаги миллий ва чет эл нақд валютасини республикадан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқига эга. Илгари 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ суммадаги миллий валютани олиб чиқишда ЎзР Марказий банкининг рухсатномаси керак бўлар эди.

Валютани олиб ўтишга доир масалалар олдингидек долзарб бўлганлиги сабабли биз янги Қонун чиққандан кейин таҳририятимизга келган саволларга жавобларнинг туркумини тайёрладик.

* * *

 

Хорижга туристик саёҳатга отланмоқдаман. Эшитишимга қараганда, ҳозир долларни чекловларсиз ва банкнинг рухсатномасисиз олиб чиқса бўлар экан.

Шу тўғрими?

 

Фикрингиз унчалик тўғри эмас. Ҳар ҳолда олиб чиқишга доир чекловлар бор. Жисмоний шахсларга 100 млн сўм эквивалентигача бўлган суммани Ўзбекистоннинг ташқарисига эркин олиб чиқса бўлади. Бунинг учун Марказий банкнинг рухсатномаси керак бўлмайди.

* * *

 

10 ёшлик қизимни Ҳиндистонга жарроҳлик амалиётига олиб бормоқчиман, хорижга чиқиш учун киндер-паспортни расмийлаштирганмиз. Бунинг учун биз кўпроқ миқдордаги валюта суммасини олиб чиқишимиз керак бўлади. Танишимнинг айтишича, божхонадан муаммоларсиз ўтиш учун банкдан 5 000 АҚШ долларидан ортиқ суммани олиб чиқишга рухсатномани олиш керак экан. Ёки ўртадаги суммани ўзим ва қизимнинг паспортига расмийлаштирган ҳолда иккига бўлиш керак эмиш.

Шундай йўл тутса бўладими?

 

– Дастлаб шуни айтиш керакки, бир нафар жисмоний шахс 100 млн эквивалент доирасидаги валютани олиб чиқиши мумкин.

Эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги сумма жисмоний шахснинг хоҳишига кўра ёзма тарзда декларацияланиши мумкин. Агар у олиб чиқиб кетаётган сумма 2 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча миқдорда бўлса, уни албатта йўловчи божхона декларациясида олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади (Қоидалар, ВМнинг 30.01.2018 йилдаги ­66-сон қарорига 1-илова).

Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан тўлдирилади (Йўриқнома, АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Вояга етмаган шахсларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг декларацияларида кўрсатилади. Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун уни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.

* * *

 

Мен Қозоғистон фуқаросиман. Турмушга чиққанимдан кейин Ўзбекистонга кўчиб келдим. Яшаш гувоҳномасига эгаман, Тошкент вилоятида доимий яшайман ва ишлайман. Қонун бўйича Ўзбекистон резидентиманми-йўқми, билмайман. Умра (ҳаж) сафарида қайнонамга ҳамроҳлик қилмоқчиман.

Қанча валюта олиб чиқиб кета оламан ва уни олиб чиқиш учун бирор муассасадан рухсатнома олишим керакми?

 

– Илгари мамлакатимиз норезиденти Ўзбекистондан чиқишда тўлдириладиган декларацияда кўрсатилган суммадан ортиқ бўлмаган суммадаги чет эл валютасини олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган.

Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ҳам Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланади. Бироқ чет эл валютасини олиб чиқишда резидентлик масаласи аҳамиятга эга эмас. Қонуннинг 22-моддасида ёзилишича, жисмоний шахслар 100 млн сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммадаги ЎзРнинг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқа оладилар. Олиб чиқиш учун банк рухсатномаси талаб қилинмайди.

* * *

 

Мен турк миллатига мансуб турмуш ўртоғим билан унинг ватанида яшайман, лекин Ўзбекистон фуқаролигида қолганман. Ўзбекистонга исталганча миқдорда чет эл валютасини олиб кириш мумкин деб эшитдик. Турмуш ўртоғим Тошкентдан квартира харид қилган ҳолда кўчмас мулкка пул тикмоқчи. Ростдан ҳам кўпроқ миқдордаги пулни долларда олиб кирса бўладими? Бу пуллар тўлиқ сарфланмаган тақдирда қолган суммани қўлимиздаги декларацияга асосан қайтариб олиб чиқиб кета оламизми?

 

– Мамлакатимизга нақд чет эл валютасини олиб кириш жисмоний шахсларга чекловларсиз рухсат берилган. Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишда эса 100 млн сўмдан ошмаслиги керак. Мазкур эквивалентдан ортиқ суммада олиб чиқиш ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 454 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика