Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Солиқ солиш

Ўн фоиздан кўп бўлмаган миқдорда

 

Корхона хорижий муассис «А» (Туркия) билан қарз шартномасини тузди, унга кўра йиллик 5% миқдорида фоизлар тўланади. Давлатлар ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳужжат мавжуд, Туркия резидентлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилган.

Қарз қайтарилганда қарз олувчи корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 

 

– Халқаро шартномалар нормалари СКнинг 6-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида битим имзоланган (Тошкент, 8.05.1996 йил, 30.09.1997 йилдан кучга кирган).

Ўзбекистонда Туркия резидентига тўланадиган фоизларга Туркияда солиқ солинади (Битимнинг 11-моддаси 1-банди).

Бироқ бундай фоизларга Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистонда ҳам солиқ солиниши мумкин. Олувчи ҳақиқатда фоизлар эгаси ҳисобланса, ушбу ҳолатда солиқ ялпи фоиз суммасининг 10%идан ошмаслиги лозим.

Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон резиденти томонидан норезидентга тўланадиган фоизларга 10%лик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 344-моддаси 2-қисми, 345-моддаси 2, 4-қисмлари, 353-моддаси). Резидентлик тўғрисидаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлганда Туркия резидентининг фоиз даромадига Туркиядаги сингари Ўзбекистонда ҳам даромадларнинг тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солиниши мумкин.

Ставкаси ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган, фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзни (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Сизнинг ҳолатда қарз Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилаётганлиги сабабли ушбу норма қўлланилмайди (СКнинг ­299-моддаси 4, 5-қисмлари).

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика