Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат тилида маркировка қилинмаганми – мувофиқлик сертификати берилмайди

 

Президентнинг 11.02.2020 йилдаги ПҚ-4594-сон қарорига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 1 июлдан бошлаб рўйхат (ВМнинг 13.05.2013 йилдаги 127-сон қарорига 1-илова) бўйича олиб келинадиган импорт истеъмол товарлари ўзбек тилида маркировка қилиниши лозим. Товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан маркировка қилинади. Бунда, товарларнинг турига қараб, маркировка қилиш усуллари ва унда акс эттириладиган маълумотлар танлаб олинади (Қоидаларга илова, ВМнинг 5.02.2014 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган).  

2018 йил 1 сентябрдан товарларнинг бундай мажбурий маркировкасиз «эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига расмийлаштиришга рухсат берилган (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сонқарорнинг ­3-банди). Бироқ шу билан бирга, Ўзбекистонга олиб кириладиган бир қатор товарлар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим (Рўйхат, ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова). 2020 йил 1 августдан бошлаб товарлар мажбурий сертификатлаштириладиган бўлса, уларда мажбурий тартибда давлат тилидаги маркировканинг мавжуд бўлиши мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш шарти ҳисобланади.

Бинобарин, бундай товарларни божхонада расмийлаштиришда маркировка талаб этилмаса ҳам, сертификатланган маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатсиз реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат турли оқибатларга олиб келиши мумкин, бунда товарлар сотувга чиқарилмайди (МЖТКнинг 164-моддаси; ЖКнинг 189-моддаси; Қоидаларнинг ­189-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги ­175-сон қарорига 1-илова).

Илгаригидек, истеъмол қадоқлари бўлмаган товарларга нисбатан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда давлат тилида маркировка қилиш талаб этилмайди (ВМнинг 13.05.2013 йилдаги 127-сон қарорининг 4-банди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика