Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Солиқ солиш

Совғага уй

 

Жисмоний шахс томонидан жисмоний шахсга кўчмас мулк сотишда ёки ҳадя қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 

 

– Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи бўйича тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши лозим.

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (СКнинг 375-моддаси 4-банди). Мазкур даромадларга декларация асосида солиқ солинади. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади (СКнинг 393, 397-моддалари).

 

Изоҳ: 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишда ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилган (СКнинг ­378-моддаси 7-банди).

 

Жисмоний шахс томонидан жисмоний шахсга кўчмас мулк ҳадя қилинганда, ҳадяни олувчида даромад юзага келади. Кўчмас мулк ҳадя шартномаси бўйича яқин қариндош бўлган шахсларга бериладиган бўлса, имтиёз кучга эгалиги туфайли олувчи ЖШДС тўламайди (СКнинг 377-моддаси 3-банди, 378-моддаси 11-банди).

Жисмоний шахснинг яқин қариндошлари – унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси ҳисобланади (СКнинг 60-моддаси).

Кўчмас мулкни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларида давлат рўйхатидан ўтказилади (Низом, ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорга 1-илова). 

Прочитано: 333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика