Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Қурувчи ХУМШ таъсис этмайди

 

Қурилиш ташкилоти кейинчалик реализация қилиш мақсадида кўп қаватли бино қурди. Бинода 32 та квартира бўлиб, 12 таси реализация қилинган. Квартираларнинг қолган қисми бўшаб ётибди. Яшовчиларнинг умумий йиғилишида ХУМШ тузилди, раҳбарият сайланди, 2020 йилга устав ва харажатлар сметаси тасдиқланди. ХУМШ реализация қилинмаган квартираларга фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатларга доир ҳисобварақ-фактураларни ёзиб беряпти.

1. Мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

2. Қурилиш ташкилоти ўзи қурган бинода ХУМШ муассиси бўлиши мумкинми? 

 

1 Қурувчининг реализация қилинмаган квартиралар учун тўланган фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган ­(СКнинг 317-моддаси).

 

2 Йўқ, қурилиш ташкилоти ХУМШ муассиси бўла олмайди. Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). ХУМШ уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланишни таъминлаш учун ташкил этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

Прочитано: 378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика