Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Солиқ солиш

Мол-мулкни беришда солиқ оқибатлари

 

2020 йилда юридик шахсдан (ЎзР резидентидан) автомашинани текин олишда ЎзРда ДМ ташкил этмаган хорижий компаниянинг ваколатхонасида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?

 

Ушбу операциядан ваколатхонада эмас, балки мол-мулкни текинга берадиган ЎзР резиденти – юридик шахсда солиқ оқибатлари юзага келади.

Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи ЎзР норезидентлари бўлган юридик шахслар фойда солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади ­(СКнинг 294-моддаси 1-қисми 3-банди).

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундай даромадлар жумласига текин олинган мол-мулк ҳам киритилади. Даромадларни тўлаш деганда амалга ошириладиган жойидан қатъи назар, хусусан, мол-мулкни бериш тушунилади (СКнинг 351-моддаси 1-қисми, 2-қисми 13-банди, ­354-моддаси 6-қисми).

Текин асосда олинган мол-мулк қиймати унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 299-моддаси 2-қисми).

Уларнинг ҳар бир тўланишида солиқ тўловчининг даромадларидан солиқ ушлаб қолинади. Даромад пулсиз шаклда тўланса, солиқ агенти солиқни норезидентнинг пулсиз шаклда олинадиган даромадини тегишли тарзда камайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммада бюджетга тўлаши шарт. Солиқ агенти томонидан солиқ суммаси ўз маблағлари ҳисобидан уни ушлаб қолмаган ҳолда тўланган тақдирда, унинг солиқни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича мажбурияти бажарилган деб эътироф этилади (СКнинг 354-моддаси 7, 12-қисмлари).

Мазкур ҳолатда норезидентларнинг даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган солиқ суммаси солиқ агенти томонидан бюджетга норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай тўланади (СКнинг 355-моддаси 2-қисми).

Прочитано: 340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика