Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Кичик корхона тоифасидан чиқарилди

 

Савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди ҳамда 25 нафар ходими бўлганлиги сабабли кичик корхона ҳисобланади. 2020 йил февралдан ходимлар сонини ошириш режалаштирилмоқда.

1. 2020 йил февралдан ходимлар сони оширилса, корхона қачон кичик тадбиркорлик субъектлари жумласидан чиқарилади?

2. Мазкур ҳолатда корхона учун нималар ўзгаради? 

 

1 Корхона йил якунлари бўйича ходимлар сони оширилганда, кичик тадбиркорлик субъекти бўлмай қолади (АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилар ҳисобланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ­5-моддаси):

якка тартибдаги тадбиркорлар;

қайси тармоқ эканлигига қараб, ходимларининг ўртача йиллик сони билан микрофирмалар ва кичик корхоналар (Классификатор, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

Йил давомида ходимлар сони ўзгарганлигига қарамай, 2020 йил якунлари бўйича корхона кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кириш-кирмаслигини аниқлашингиз лозим.

 


2 2020 йил якунларига кўра корхона кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаса, у 2021 йилда солиқ органларига чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этади. Шунингдек йил якунлари бўйича барча турдаги молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. Уларни тақдим этиш муддатлари Низомда (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.



Шунингдек кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланмайдиган корхоналар учун тақдим этиш муддатлари ҳам ўзгача бўлган бошқа турдаги статистика ҳисоботлари назарда тутилган.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 247 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика