Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Ер солиғи қачон тўланади

 

Корхонада маъмурий бино ва иссиқхоналар барпо этилган ер участкаси мавжуд. Иккала объект битта жойда жойлашган. Қишлоқ хўжалигидан ташқари, бошқа фаолият турлари билан шуғулланмайди.

Қачон ҳисобот топширилади ва ер солиғи тўланади – жорий йилнинг 10 январидами ёки 1 майидами?  

 

– Ер участкасининг ҳар бир тури учун ер солиғи ҳисоб-китобининг турли шакллари назарда тутилган.

Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига тақдим этилади.

Ер солиғи ҳисоб-китобининг тегишли шакли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – жорий солиқ даврининг 10 январига қадар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – жорий солиқ даврининг 1 майига қадар тақдим этилиши лозим (СКнинг ­431-моддаси 1-қисми).

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади (СКнинг 432-моддаси):

айланмадан солиқ тўловчилар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;

айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-кунигача.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти

Прочитано: 440 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика