Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Жавоб берамиз

Ҳисобот турлари ва топшириш муддатлари

 

Қуйидагилар жамият фаолияти предмети ҳисобланади:

Интернет тармоғи ва компьютер хизматлари кўрсатиш;

аудиовизуал асарлар, фонограмма ва компьютер дастурлари яратиш;

аудиовизуал асарлар, фонограмма ва компьютер дастурларини реализация қилиш, шунингдек уларни муайян даврга пулли фойдаланиш тақдим этилган ҳолда Интернет тармоғида жойлаштириш;

ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатиш;

ноширлик фаолиятини юритиш;

реклама фаолиятини юритиш.

Қонун ҳужжатларида МЧЖ учун қандай ҳисобот турлари ва даврийлиги белгиланган? 

 

– Ҳисобот турлари ва даврийлиги корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ бўлмайди. Корхоналар солиқ ва молиявий ҳисоботни солиқ органларига, статистик ҳисоботни статистика органларига тақдим этадилар.

Солиқ ҳисоботи қўлланиладиган солиқ солиш тизимига боғлиқ бўлади. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлаши ёки айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкин.

Корхона умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлса, қуйидагилар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этади:

СКнинг 273-моддасида белгиланган муддатларда ҚҚС;

СКнинг 339-моддасида белгиланган муддатларда фойда солиғи;

акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилганда ва реализация қилинган тақдирда СКнинг 292-моддасида белгиланган муддатларда акциз солиғи;

фойдали қазилмалар қазиб олинган ҳолатларда СКнинг 454-моддасида белгиланган муддатларда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, СКнинг ­470-моддасида белгиланган муддатларда айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади.

Корхона солиқ солиш тизимидан қатъи назар, қуйидагилар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этади:

СКнинг 389-моддасида белгиланган муддатларда ЖШДС;

СКнинг 407-моддасида белгиланган муддатларда ижтимоий солиқ;

СКнинг 273-моддасида белгиланган муддатларда солиқ агенти сифатида ҚҚС;

СКнинг 339-моддасида белгиланган муддатларда солиқ агенти сифатида фойда солиғи.

Солиқ солиш объекти, шу жумладан имтиёзли объект мавжуд бўлганда, солиқ солиш тизимидан қатъи назар, қуйидагилар бўйича ҳисоб-китоб тақдим этилади:

СКнинг 431-моддасида белгиланган муддатларда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

СКнинг 417-моддасида белгиланган муддатларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

СКнинг 447-моддасида белгиланган муддатларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Низомда (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

2020 йилга 109 турдаги давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди, ҳар бир турда топшириш муддатлари ва ким томонидан тақдим этилиши кўрсатилган (АВ томонидан 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 1102 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика