Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 7 / Бухгалтерга тавсиялар

Ҳисоботлар ўз вақтида топширилмагани учун санкциялар

 

Янги Солиқ кодексида солиқ ҳуқуқбузарликларининг анча кўп турлари келтирилган. Бугунги материалимизда сўз ҳисоботни топшириш ва солиқларни тўлашдаги кечиктиришлар каби ҳуқуқбузарликлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида боради.

 

Ўтган йили бухгалтер ҳисобот топширишни кечиктирган тақдирда, қоидага кўра, уни солиқ инспекциясига чақириб, мансабдор шахс сифатида маъмурий жаримага тортишар эди. Энди эса мансабдор шахсдан ташқари, корхонанинг ўзига ҳам жарима солинади. Ҳисобот юзасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорида, лекин тўланиши лозим бўлган сумманинг 10%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.

10% чекловни тушунса бўлади: ҳисобот топширишнинг белгиланган муддатидан эътиборан 10 кундан кейин солиқ органи корхонанинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриши мумкин. Ва унинг фаолияти бухгалтер солиқ ёки молиявий ҳисобот топширмагунча «музлатиб» қўйилади.

Санаб ўтилган санкциялардан ташқари, солиқларни тўлаш муддатини бузганганлик учун ҳисобланадиган пеня ҳам бор. Агар корхона нафақат ҳисобот топширишни кечиктирса, балки солиқни ҳам ўз вақтида тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади ва у мажбурий тарзда ундирилади.

Ушбу вазиятда энг кўнгилсиз ҳолат шуки, корхона солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарларнинг оммавий рўйхатларига тушиб қолади, бу эса пировардида унинг ишга доир обрў-нуфузига доғ туширади.

Демак, ўз вақтида топширилмаган ҳисобот ва тўланмаган солиқ учун қуйидагилар қўлланилиши мумкин:

мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима – БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (223 мингдан 669 минг сўмгача), башарти бу йил давомида биринчи ҳуқуқбузарлик бўлса;

корхона учун жарима – ҳисоботда кўрсатилган ва тўланиши лозим бўлган сумманинг ­1%дан 10%игача;

ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня – солиқнинг тўланмаган суммасининг МБ қайта молиялаш ставкасининг 1/300 га тенг фоизи;

ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш – солиқ инспекцияси қарорига асосан ҳисобот топширилган пайтга қадар, бироқ 10 кундан кўп эмас. 10 кундан ортиқ бўлса – суд қарорига асосан;

корхонани ҳуқуқбузарларнинг очиқ-ошкора рўйхатига киритиш – Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати сайти.

 

Ҳисобот топшириш муддатларини диққат билан кузатинг ва уларни ўз вақтида солиқ хизматига юборинг. Бунда buxgalter.uz сайтидаги «Эътиборли саналар» тўғрисидаги материалларимиз сизга ёрдам беради. Ҳисоботни юбориш асносида у қайта ишлашга қабул қилинган-қилинмаганлигини албатта текширинг. Ҳисоботнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборот акс этган саҳифаларнинг скриншотини олинг.

 

Альберт САФИН,  

«Norma» МЧЖнинг юридик масалалар бўйича эксперти. 

buxgalter.uz

Прочитано: 437 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика