Norma.uz

Соғлом рақобат ва фойдали таклифлар

 

ЯИДХПда шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказилишига доир Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилган.

Биринчидан, тендер таклифларини баҳолашда оширувчи коэффициентларни қўллаш таклиф этилади:

 тендер таклифи иштирокчиси балансидаги автотранспорт воситалари русуми ва ёши учун – 1,15;

 ташувчида ўз ишлаб чиқариш ва таъмирлаш базаси мавжуд бўлганда – 1,25.

Иккинчидан, тендер ғолиби билан йўловчи транспортида хизмат кўрсатиш учун контрактлар тузиладиган муддатлар аниқлаштирилади:

 3 йил – йўналишли таксилар учун;

 5 йил – автобус йўналишлари учун.

Қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилган:

 Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 17.08.1998 йилдаги 350-сон қарорига 4-илова);

 Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 29.07.1999 йилдаги 368-сон қарорига 2-илова);

 Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.01.2006 йилдаги 11-сон қарорига 3-илова).

Лойиҳа муҳокама босқичида турибди ва ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика