Турмуш ўртоғим 48 ёшда. 2013 йилда инсульт бўлган. III гуруҳ ногирони. Лицейда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўқитувчилик иш стажи – 26 йил. Лицейда дарслардан кейин жуда кўп йиғилиш ва мажлислар ўтказилиб, 1 соатдан 3 соатгача давом этади.
Бундай мажлисларга қатнаш мажбурийми? Ишлайдиган III гуруҳ ногирони меҳнат қилишда қандай имтиёзларга эга?
С.Фомичёва,
лицей ўқитувчиси.
– Фақат ТМЭКнинг алоҳида тавсияси бўлмаса, мажлисларга қатнаш масаласи белгиланмаган.
Меҳнат қонунчилигида III гуруҳ ногиронларини тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, уларнинг розилигиз жалб қилиш чекланган. Бошқа имтиёзлар назарда тутилмаган. Бироқ ТМЭК муайян шахснинг тўлиқсиз иш вақти режимини ўрнатиши, вазифасини камайтириши ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларни тузиши мумкин. Унинг тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир (МКнинг 220-моддаси; ВМнинг 8.08.2008 йилдаги 175-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди).
Елена Ермохина, эксперт-юрист.