Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 48 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Депутатлар долзарб масалаларни кўриб чиқдилар

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида алоҳида таъкидландики, қонун лойиҳаси тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек, жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга қаратилгандир.

Депутатлар «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳасида, хусусан, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш, уларни кўрикдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш режимини таъминлаш чора-тадбирлари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари каби масалалар назарда тутилган. Шунингдек, қонун лойиҳасида бундай шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва юридик ёрдам кўрсатишга, уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ҳамда оилавий муносабатларда иштирок этишига, улар томонидан мурожаатлар, почта жўнатмалари ва йўқловларни бериш ва олишга, махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишига тааллуқли нормалар, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойлари, уларнинг моддий-маиший ҳамда тиббий таъминотига доир асосий талаблар мустаҳкамлаб қўйилган.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси сиёсий партиялар фракциялари нуқтаи назарларини инобатга олган ҳолда қизғин ва эркин мунозара шаклида бўлиб ўтди. Депутатлар мазкур қонунларни қабул қилиш ҳамда уларни Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

 

* * *  

Қонунчилик палатасида «Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш жараёнларининг ҳуқуқий асослари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир доирасида парламент қуйи палатасининг янгиланган расмий веб-сайти
(www.parliament.gov.uz)нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинлиги, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг 114 веб-сайти мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоизи инглиз тилидаги шаклига эга.

Қуйи палатанинг расмий веб-сайти фойдаланувчиларни мамлакатимиз олий қонунчилик органлари фаолиятининг кўплаб йўналишлари тўғрисида хабардор қилиб бориш билан бир қаторда парламентнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Янги ишлаб чиқилган веб-сайт смартфонлар орқали фойдаланиш учун қулайликни оширувчи мобиль версияга эга. Қулай, тезкор, ихчам усулдаги мазкур сайт парламентнинг фуқаролик жамияти билан мулоқотини янада ривожлантириш, депутатларнинг ўз сайловчилари олдида ҳисобот бериб боришини илғор технологиялар асосида фаоллаштириш учун янги имкониятлар яратди. Фойдаланувчилар депутатларнинг мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган турли воқеа-ҳодисаларга муносабатлари билан танишиб боради. Сайлов округларида депутатлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида хабардор бўлиб, учрашувларда иштирок этиш истагини билдиришлари мумкин. Фойдаланувчи сайлов тизими борасида депутатлар билан тўғридан-тўғри виртуал мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

Тадбирда жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, давлат органларининг жамоатчилик институтлари олдидаги масъулиятини янада ошириш лозимлигига эътибор қаратилди.

 

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати ва ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика