Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устунлик қиладиган фаолиятни аниқланг

 

Хусусий корхона нон ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқаради (ХХТУТ бўйича коди – 18113). Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тузилган шартномаларга кўра харидорларга етказиб бериш учун корхона балансида 20 та «Дамас» автомобили бор. Асосий фаолият туридан ташқари, ХК йўловчиларни автоташиш билан шуғулланади. Бунинг учун 10 та «Ласетти» автомобилини сотиб олганмиз. Келгусида хизматлар ҳажмини кенгайтириш учун яна 40 та шундай автомашина сотиб олмоқчимиз. Корхона балансида 70 та автомобилни қайд этса бўладими? Қандайдир талаблар, чекловлар мавжудми, рухсатномалар керак бўладими?

Ш.Ризоқов.

 

– Ҳа, мумкин. Қонун ҳужжатлари билан юридик шахс балансида қайд этиладиган транспорт воситалари сони чекланмаган.

Бунда йўловчиларни ташиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланишига эътибор қаратишингиз зарур. Лицензия билан бирга ташувчининг ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси берилади.

Ташувчининг лицензия карточкалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда олган даромади ноқонуний ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга олиб қўйилиши керак (Низомнинг 7-банди, ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарорига 1-илова).

Транспорт воситаларини харид қилишингиз билан энг аввало ҳар бир янгидан олинаётган автомобилга лицензия карточкаси олишингиз зарур.

Шуни ҳам қайд этиб ўтамизки, ташувчиларга лицензия талабларида автомобиллар сони кўпайтирилганда ҳайдовчилар штатини ошириш назарда тутилади. Шу сабабли кўп сонли транспорт воситаларидан фойдаланишингиз солиқ солиш тизимингизга таъсир кўрсатиши мумкин.

Мисол учун, ҳозир балансингизда 30 та автомобиль ва 40 нафар ходимга эга бўлсангиз, кичик корхона ва ЯСТ тўловчиси (ХХТУТ коди – 18113 бўлган асосий фаолият турида) ҳисобланасиз.

Йўловчиларни ташиш учун автопаркингизни 40 та машина билан тўлдирсангиз, айтайлик, яна 40 нафар ҳайдовчи керак бўлади. Бундан ташқари, корхонангизнинг асосий фаолият тури йўловчиларни ташиш фаолиятига (ХХТУТ коди – 51121) айланиши мумкин. Бу корхонангизнинг йирик корхона деб тан олинишига ва солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказилишига олиб келади.

 

Жўрабек Муротов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1238 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика