Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хизмат автомобили: ишончнома ёки йўл варақаси

 

Корхона енгил автомобиль сотиб олиб, балансга кирим қилди. Корхона директори ундан Ўзбекистон ҳудудида хизмат мақсадларида қонуний асосда фойдаланиш учун ўзи ва ходимларига қандай ҳужжат ёзиб бериши керак? Агар ишончнома бўлса, у қандай мазмунда бўлиши лозим? Агар йўл варақаси бўлса, у қандай кўринишда бўлиши керак? Корхона ходимларининг автомобилни бошқариш ҳуқуқини қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади?

А.Маҳмудов,

директор.

 

– Хизмат транспорти ҳайдовчиси бошқа ҳужжатлардан (ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва ҳ.к.) ташқари ушбу транспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт (ЙҲҚнинг 7-банди, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова). Одатда амалиётда бу ишончнома – ушбу транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлади. Сизнинг ҳолатда йўл варақасини расмийлаштириш шарт эмас.

Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқарувчи муайян шахс ёки уни бошқаришга рухсат берилган чекланмаган сонли шахслар номига расмийлаштирилган транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлиши зарур.

Автомобилда бошқа жойга (вилоятга) сафарга чиққанда хизмат сафарига йўллаш ҳақида буйруқ ва белгиланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномаси талаб этилади (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 1-илова).

Ишончномада ушбу автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи муайян шахсга берилишига раҳбарнинг розилиги қайд этилган бўлиши керак, у берилган сана ва амал қилиш муддати албатта кўрсатилади, берилган санаси ёзилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. Ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади, нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди (ФКнинг 135-моддаси 1-қисми; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди).

 

____-сон ИШОНЧНОМА

Тошкент ш.                    01.01.2016 йил

 

Ушбу ҳужжат билан «ХХХ» МЧЖ ________

______________________________ (ҳайдовчилик гувоҳномаси: серияси ___ рақами ________, ____._____.____________ да берилган) – «ХХХ» МЧЖ иш бошқарувчисига «ХХХ» МЧЖга эгалик (ижара) ҳуқуқида тегишли бўлган «Нексия» русумидаги автомобилни (давлат рақами белгиси ______, тури – енгил, двигатель рақами ______, кузов рақами ______, двигатель қуввати ____ от кучи, шассиси рақамсиз, ранги – кумушранг металлик, 2005 йилда ишлаб чиқарилган) сутка мобайнида бошқаришни ишониб топширади.

Ушбу ишончнома 2016 йил 01 январдан 2016 йил 31 декабргача фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Директор                       __________________

М.Ў.

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 4948 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-03-17 14:38:29, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-02-22 19:01:33, Гость_Bekzod:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика