ЯИДХПда шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказилишига доир Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилган.
Биринчидан, тендер таклифларини баҳолашда оширувчи коэффициентларни қўллаш таклиф этилади:
тендер таклифи иштирокчиси балансидаги автотранспорт воситалари русуми ва ёши учун – 1,15;
ташувчида ўз ишлаб чиқариш ва таъмирлаш базаси мавжуд бўлганда – 1,25.
Иккинчидан, тендер ғолиби билан йўловчи транспортида хизмат кўрсатиш учун контрактлар тузиладиган муддатлар аниқлаштирилади:
3 йил – йўналишли таксилар учун;
5 йил – автобус йўналишлари учун.
Қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилган:
Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 17.08.1998 йилдаги 350-сон қарорига 4-илова);
Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 29.07.1999 йилдаги 368-сон қарорига 2-илова);
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.01.2006 йилдаги 11-сон қарорига 3-илова).
Лойиҳа муҳокама босқичида турибди ва ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Олег Заманов,
«Norma Online» эксперти.