Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кичик корхона кадрлар бўйича ҳисобот бермайди

 

Хусусий корхонамиз трикотаж буюмлар ишлаб чиқаради.

Биз иш билан таъминлашга кўмаклашиш туман марказига ҳар ойда қандайдир ҳисоботларни топширишимиз шартми?

П.Михеева.

 

– Агар корхонангиз микрофирма ёки кичик корхона ҳисобланса, сиз маҳаллий меҳнат органига ҳисобот тақдим этишга мажбур эмассиз.

Иш берувчи корхона иш берувчининг маъмурияти жойлашган жойдаги туман (шаҳар) Иш билан таъминлашга кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай бўш иш жойи бор-йўқлиги тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт. Бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир ҳисобот ойининг 30 (31)-кунидаги ҳолатга кўра тақдим этилади (АВ томонидан 22.12.1999 йилда 858-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).

Бунинг устига, иш берувчи мўлжалланаётган ишдан озод қилиш тўғрисида камида 2 ой олдин бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда ахборотни тақдим этади («Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси 1-қисми 7-хатбошиси).

Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига бадаллар ажратувчилар сифатида меҳнат органларида рўйхатдан ўтказилган барча иш берувчилар кўрсатилган маълумотлар ва ахборотни (Низомга 2, 3-иловалар) тақдим этадилар, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно (Низомнинг 2-банди).

Агар ходимларингиз сони 1–20 кишидан иборат бўлса, корхонангиз микрофирма ҳисобланади. 21–100 кишидан ташкил топганда эса кичик корхона бўлади (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Классификация*).

Шу тариқа, агар корхонангиз микрофирма ёки кичик корхона ҳисобланса, маҳаллий меҳнат органига ҳисобот топширишингиз керак эмас.

Уни кичик бизнес субъектлари ҳисобланмаган юридик шахслар топшириши шарт. Бўш иш жойларини яширганлик, шунингдек ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаганлик учун уларнинг мансабдор шахсларига ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда маъмурий жарима солинади (МЖТКнинг 229-моддаси).

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

 


*1.01.2017 йилдан бошлаб ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган янги Классификация кучга киради.

Прочитано: 1600 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика