Norma.uz

Дам олиш куни ишдан бўшатганда

 

Таътиллар жадвалига кўра ходим таътилга чиқиши керак. Бунда у кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди.

Иш берувчи имзо қўйганидан кейин мен таътил кунларини ҳисоблаб, ходимнинг таътили шанба куни, яъни дам олиш куни тугашини аниқладим.

Таътилдан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қайси санани кўрсатиш зарур?

С.С.

Янгийўл ш.

 

– Одатда, охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 107-моддаси 2-қисми).

Бироқ кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил берилаётган бўлса, таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 152-моддаси 1-қисми).

Шу тариқа, буйруқда ва ходимнинг меҳнат дафтарчасида таътил тугаган кун – шанбани меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб кўрсатиш лозим.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1425 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика