Norma.uz

Лицей ўқувчисига таътил керак бўлганда

Лицейнинг иккинчи курсида таълим олаётган қизим гепатитнинг оғир шакли билан касалланиб тузалди. Тўлиқ соғайиши учун у қатъий парҳез тутиши, жисмоний юкламаси чекланиши ва мунтазам тиббий таомиллардан ўтиши лозим. Буларнинг ҳаммаси унга ўқув жараёнида тўлақонли иштирок этиш имконини бермайди. Олий ўқув муассасаларида бундай ҳолларда академик таътил берилишини биламан. У лицей (коллеж) ўқувчисига берилиши мумкинми?

Т.Маҳшарова.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани.

 

– Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисида низомга* кўра академик таътил ўқув йили мобайнида ўқувчининг саломатлигини тиклаш мақсадида 12 ой муддатгача берилади. Ўқувчига ўқиш давомида 2 мартагача академик таътил берилиши мумкин.

Сурункали касаллиги сабабли 1 ойдан ортиқ вақт давомида дарсларга қатнаша олмаган ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ёзилган аризага асосан академик таътил берилиши мумкин. Бунда академик таътил муддати ўтишининг бошланиши ўқувчи дарсларга қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади. Саломатлигини тиклаш мақсадида ўқувчига академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Таълим муассасалари ўқувчиларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

Академик таътил олиш учун ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасаси директори номига ариза билан мурожаат қилади. Унга ўқувчи доимий ҳисобда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси илова қилиниши лозим.

Ушбу ҳужжатлар таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида директор раислигида ташкил этилган, ўқувчиларга академик таътил бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда бир ҳафта ичида кўриб чиқилади.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

 

*Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ССВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг АВ томонидан 17.01.2013 йилда 2413-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг филиаллари (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар)га ушбу Низом татбиқ этилмайди.

Прочитано: 1925 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика