Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 23 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Онага қилинган харажатлар ҳисобот билан тасдиқланиши лозим

Мен хорижда 10 йил яшаб, кейин Ўзбекистонга, уйимга қайтдим. Келганимдан сўнг онамнинг соғлиғи ҳолатига кўра унга ҳомийлик расмийлаштирилганлигини билдим. Уни туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази амалга оширган. Кўп ўтмай онам вафот этди, менга квартира бўйича васиятнома қолдирди. Бироқ ҳомийнинг таъкидлашича, квартира онамни парваришлаш билан боғлиқ харажатлар қоплами сифатида марказга тегишли экан.

Ҳақиқатан ҳам ушбу васиятнома ҳақиқий ҳисобланмай, мен меросхўр бўла олмайманми?

 

– Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомнинг1 90-бандига мувофиқ ҳомий ҳомийликдаги шахсни таъминлашга мажбур эмас. Ҳомийликдаги шахснинг таъминотига доир барча харажатлар (масалан, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш, овқатланиш ва ҳоказо) ҳомийликдаги шахс ҳисобидан қопланади. Ҳомийликдаги шахсга манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларгина қопланади, ҳомийликнинг ўзи эса бепул бажарилади (2.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-364-сон Қонуннинг 32-моддаси олтинчи қисми). Уларни қоплаш мажбурияти онангизнинг зиммасида эди.

Фуқаролик кодексининг (ФК) 1113-моддасига кўра, мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради. Васиятномада сиз кўрсатилганлигингиз боис, сиз меросхўр сифатида меросни қарзларни қоплаш бўйича барча мажбуриятлар билан бирга қабул қиласиз. ФКнинг 1156-моддасига кўра, ҳомийлар меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар, бу ҳолда меросхўрлар ўзларига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар. Бироқ онангизни таъминлаш бўйича қилинган барча харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва ҳомийликдаги шахслар мол-мулкини сақлаш ҳамда бошқариш, уларга тегишли бўлган пуллар ва бошқа бойликларни сақлаш ҳолати тўғрисидаги йиллик ёзма ҳисоботларда акс эттирилиши керак (Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида низом5).

Қопланадиган харажатлар миқдори хусусида низо вужудга келганда у суд тартибида ҳал этилади.

 

1ВМнинг 22.09.2014 йилдаги 269-сон Қарорига 1-илова.

2ВМнинг 22.09.2014 йилдаги 269-сон Қарорига 3-илова.


Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1794 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика