Norma.uz

Никоҳ қачондан бекор қилинган ҳисобланади?

Суд никоҳни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Ва, ниҳоят, никоҳ кишанларидан халос бўлдим дейишим мумкин. Бироқ ҳақиқатан ҳам никоҳ суднинг уни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори эълон қилинган пайтдан бошлаб юридик кучини йўқотадими?

Рашид.

 

– Фуқаролик процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори, агар унинг устидан шикоят берилмаган ёки протест келтирилмаган бўлса, апелляция шикояти бериш ва протест келтириш муддати ўтганидан кейин қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган ёки апелляция протести келтирилган тақдирда, ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори инстанция суди кўриб чиққанидан кейин қонуний кучга киради. Суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан 20 кун ичида қарор устидан апелляция тартибида шикоят берилиши мумкин.

Бироқ Оила кодексининг (14.09.2010 йилдаги ЎРҚ-255-сон Қонун таҳририда) 47-моддасига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади. Шу тариқа, ҳатто қўлингизда суднинг никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бўлганда ҳам, никоҳ барибир ҳали тугатилмаган ҳисобланади, чунки ҳозир никоҳ ажралиш ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб тугатилади.

Ушбу қоида суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кун никоҳни бекор қилиш пайти деб ҳисобланган, унинг нусхаси никоҳни бекор қилиш гувоҳномасига тенглаштирилган 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврга татбиқ этилмайди.

ФҲДЁ органи суднинг ҳал қилув қарорига асосланиб, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ҳужжатни рўйхатдан ўтказади ва никоҳни бекор қилиш тўғрисида гувоҳнома беради. Айни шу орган эр-хотиннинг паспорти ва шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларга никоҳни бекор қилиш тўғрисида штамп қўяди.

ФҲДЁ органларида судларнинг ҳал қилув қарорлари асосида никоҳ бекор қилинишини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзига хос жиҳатларга эга. Чунончи, агар 1998 йил 1 сентябргача қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича никоҳ бекор қилинишини уларни чиқарган суд жойлашган ердаги ФҲДЁ органи рўйхатидан ўтказса, 2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирганларини эса эр-хотиндан бири яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи рўйхатдан ўтказади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2624 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика