Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 23 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ТРАНСПОРТДА ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРГА СУҒУРТА ТОВОНИ КАФОЛАТЛАНАДИ

Ўзбекистон Президенти томонидан 2015 йил 26 май куни «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сон Қонун имзоланди.

Қонун билан транспортда жабрланган шахсларга транспорт ва ташиш хусусиятидан қатъи назар суғурта товони олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Қонунда қуйидаги концептуал тусдаги қоидалар қайд этилган:

ташувчига йўловчи олдидаги жавобгарлигини суғурта қилиш мажбуриятини юклайдиган нормалар назарда тутилган. Ташувчи ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг ўзи тасдиқлаган кўчирма нусхасини ўзи фойдаланаётган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши шарт;

суғурта ҳолатлари суғурта ҳолатлари ҳисобланмайдиганларидан аниқ қилиб ажратиб кўрсатилган;

суғурталовчи йўловчиларга зарар етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун ташувчидан тегишли ҳужжатлар рўйхатига киритилган ҳужжатларнигина тақдим этишни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган, чунки рўйхат батафсил рўйхатдир.

Қонун қоидаларида низоли вазиятларни четлаб ўтиш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномаси, суғурта товони, суғурта мукофотига тегишли ҳуқуқий нормалар қайд этилган.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари, уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг тузилиши ва уларнинг суғурталовчи томонидан қўлланилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича белгиланган суғурта тарифларининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас. Суғурта тарифларининг ўзгариши ташувчи тўлаш санасида амалда бўлган суғурта тарифларига кўра тўлаган суғурта мукофоти миқдори ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати ичида ўзгаришига олиб келмайди.

Суғурта мукофоти суғурта пулини суғурта тарифига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади ва бирйўла тўланади. Суғурталовчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан ташувчининг ташаббусига ёки суғурталовчининг талабига кўра кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан ташувчининг юзага келган барча билдирилган ва исботланадиган харажатлари ўрнини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам, қоплайди. Бунда суғурта товонининг ва ташувчи мазкур харажатларининг умумий суммаси суғурта пули миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Суғурта товони йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта пули миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади. Суғурта товони суд харажатларининг, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларнинг ўрнини қопламайди.

Суғурта товони суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай бевосита жабрланувчига ёки наф олувчига тўланади. Агар суғурта товонини тўлаш белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонига қўшимча равишда пеня тўлайди.

Қонунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган, шунингдек бундай суғурта қилиш бўйича суғурталовчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари акс эттирилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач, 2015 йил 27 ноябрдан кучга киради.  

 

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИЛДИ

Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПҚ-2347-сон Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 23.08.2011 йилдаги ПҚ–1602-сонли Қарорига ўзгартишлар киритилди.

Хусусан, Адлия вазирлигининг ваколатларига тузатишлар киритилди. Қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назорат қилишни, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш; улар томонидан суиистеъмолликларга, қонунбузарликларга, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймасликка қаратилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш функцияси мазкур идора ваколатидан чиқарилди.

Ҳужжат билан киритилган қатор ўзгартиришлар билан илгари қабул қилинган ҳужжатларни Президентнинг «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (24.07.2014 йилдаги ПФ-4636-сон) мувофиқлаштирилади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» эксперти Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 1964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика