Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 23 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Оила ичида ишончнома

Квартирани холам сотиб олган, бироқ у менга расмийлаштирилган, чунки унинг Тошкентда доимий пропискаси йўқ, фақат вақтинчалик прописка қилинган. Маҳалла қўмитаси мен квартира олди-сотдиси ва коммунал хизматлар тўловига бош ишончномани холам номига расмийлаштиришимни талаб қиляпти.

Ушбу ишончнома керакми? Ахир биз қариндошларимиз. Шундай қонун мавжудми?

Д.Хан.

 

– Хатингиз мазмунидан квартирага мулк ҳуқуқи, уни сотиб олишга холангиз пулидан фойдаланилганлигига қарамай, сизга тегишли эканлиги хусусида хулоса чиқариш мумкин. Бинобарин, сиз ўз хоҳишингизга кўра, амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузмасдан, уни тасарруф этишга ҳақлисиз. Масалан, сиз ўз квартирангизни яшаш учун холангизга бера оласиз. Асосийси – у Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинишга ҳуқуқи бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ ҳисобга қўйилган бўлиши керак.

Ишончномага келсак, у нима учун берилишини эслаб ўтайлик.

Фуқаролик кодексининг 134-моддаси биринчи қисмига мувофиқ бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.

Мисол учун, сизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва бошқа органлар (ташкилотлар), шу жумладан сиз вакил орқали ўша квартира билан боғлиқ битимни (олди-сотди, учинчи шахсга ўтказиш) амалга оширишни хоҳлайдиган нотариал идоралар бўла оладиган учинчи шахслар олдида тақдим этиш зарурати туғилди. Сиз, агар буни хоҳласангиз, холангиз ёки ҳар қандай бошқа муомалага лаёқатли шахс номига қонун билан белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома беришингиз керак бўлади. Бундай зарурат бўлмаганда сиз ҳеч кимга ишончнома беришга мажбур эмассиз. Шу жумладан холангизнинг коммунал хизматлар ҳақини тўлашга.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2297 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика